Latest news

14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  1 14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  4 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  11 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  15

Игорь Шквирин Ўзбекистон кубоги финалидан олдин: "Қосимов йирик мағлубиятдан сўнг футболчиларни финалга қандай тайёрлагани муҳим" News

Игорь Шквирин Ўзбекистон кубоги финалидан олдин: "Қосимов йирик мағлубиятдан сўнг футболчиларни финалга қандай тайёрлагани муҳим"

Таниқлик собиқ футболчи, ОКМК жамоасида узоқ йиллар ишлаган Игорь Шквирин эртанги кубок финали олдидан фикрларини билдирди.

Игорь Анатольевич ОКМКнинг бугунги ҳолатига ҳам тўхталиб ўтди. 

Nasaf

Javokhir Sidiqov - 71'

Uzbekistan Cup. Round 4

12/11/2023, 17:00

0
:
1
Finished

OKMK

45'
90'
55'  Sukhrob Nurulloyev
60'  Marko Stanojevic (Azizbek Amonov)
60'  Sukhrob Nurulloyev (Bahrom Abdurahimov)
71'  Javokhir Sidiqov
74'  Golib Gaybullayev
80'  Javokhir Sidiqov
80'  Javokhir Sidiqov (Jambuli Jigauri)
90'  Matheus Lima
90'  Ойбек Бозоров (Doniyor Narzullaev)
90'  Matheus Lima (Andres Chavez)
62'  Islom Tukhtakhodjaev
77'  Sanjar Tursunov
80'  Sanjar Tursunov (Siavash Haghnazari)
80'  Hurshid Giyasov (Muhammadanas Hasanov)
88'  Vitaliy Denisov (Murat Yermatov)
88'  Mirjamol Kasimov (Asilbek Umirzoqov)

- Биринчидан финал битта учрашувдан иборат. Мен имкониятларни 50/50 баҳолаган бўлардим. "Насаф" ўз майдонида Қаршида ўйнайди. Бу нарса уларнинг фойдасига ишлаши маълум. Стадионда қаршилик мухлислар кўп бўлиши табиий ҳолат. Қаршида футболни яхши кўришади боз устига ўйин кубок финали мақомида. Лекин кубок битта ўйиндан иборат ва юқоридаги деталлар катта аҳамият касб этмаслиги мумкин. Ўйин услуби тарафлама оладиган бўлсак деярли бир-бирига ўхшаш. Тўп назоратига, ўйинни ўз қўлига олишга ҳаракат қилишади. 

- Кўпчиликни ўйлантираётган жиҳат, ОКМКнинг мағлубиятдан кейинги тайёргарлиги. Чунки ОЧЛдаги мағлубият исталган футболчи ва мураббий учун қаттиқ зарба ҳисобланади. "Қизилқум"да ишлаганимда "Пахтакор"га 0:11 ҳисобида мағлуб бўлган эдик. Амалиётимда бундай вазиятга дуч келганман. Ютқаздик ва мен кетиш учун ариза ёздим. Раҳбаримиз Николай Семёнович Дяков аризани қабул қилмаганди. Ўшанда раҳбарият қўллаб-қувватлаган. ОКМКда ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Биринчи ўринда барчасини таҳлил қилиш лозим. Қандай бўлди, нима сабаблар бундай ҳолатга олиб келди. ОКМК раҳбарияти Қосимовга ишонишда давом этса, кейинги мавсумда барчаси бошқача бўлади, деб ўйлайман. Қосимов қандай ишлашни билади. У 4 йил ичида исботлай олди. ОКМК ОЧЛда ўйнашни бошлади. Бу йил жамоа 2та ўйинни ютиб чиқди ва гуруҳ босқичига йўлланма олди.


-  Ўтган ўйин Қосимов учун яхшигина дарс бўлди, дея оламан. Ҳозирда истеъфога чиқариш факт билан қаралганда тўғри бўлади, деб ўйламайман. Мен вақтида бошимдан ўтказганман. Бу ерда раҳбарият ва ҳомийлар қандай муносабатда бўлиши муҳим. Қосимов мағлубиятдан сўнг бу ҳафтани қандай ўтказгани, футболчиларга қандай кўрсатмалар бергани, қандай тайёрлагани муҳим. Кубок финали ОЧЛга йўлланма беради. Шу боис ОКМКда катта мотивация бор. Жамоа тўртинчи ўрин билан мавсумни якунласа, ҳеч нарса бермайди. 

- Энди жамоани ўрнига қарайдиган бўлсак, энг кўп гол урган жамоа ҳам, энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа ҳам ОКМК бўлиб турибди. Агарда жамоа яратган вазиятларини голга айлантирганида барчаси бошқача кўриниш оларди. Балки етакчига айланарди. ОКМКнинг ҳужумда ўйнаши яхши. Лекин орқа чизиқда муаммолари ҳам борлигини инкор қилиб бўлмайди. ОКМКнинг гол уришига, вазиятлар яратишига ишонаман. Лекин ўтказиб юбормайди, деб ишонч билан айтиш қийин. Уларга кейинги мавсумда ҳам имконият берилса, таркибда ўзгаришлар амалга оширилади. Мураббийлар штаби барчасини тушуниб турибди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика