Игорь Шквирин: "Оддий хатоларга йўл қўйдик"
16 apr 2016 21:23
News
Игорь Шквирин: "Оддий хатоларга йўл қўйдик"
- “Бунёдкор” гол урди ва ғалаба қозонди. Биз оддий хатоларга йўл қўйдик. Ўйин ҳақидаги фикрим шу. Очиғи, қандай футбол ўйнаётганимизни тушунмаяпман. Қишги йиғинда умуман бошқача бўлганди. Ҳозир умуман бошқа. Агар Германия терма жамоаси ҳам худди биз каби футбол ўйнаганида чемпион бўла олмасди.
Машғулотларимизда ўзгаришлар йўқ, ҳаммаси жойида. Шунчаки, ўйинда ҳеч нарса ўхшамаяпти. Бу оддий хатолар. Бунга алоҳида машғулот шарт эмас. Ўхшамаяпти фақат.
Рақиб узоқ масофаларга тўп узатиш орқали дарвозамизни ишғол қилди. Албатта рақибни ўргангандик, камчилик ва устунликларини билардик ва футболчиларга буни айтгандик. Бугун “Бунёдкор” яхши ўйнади. Бизга ўйлаб туришимизга кўп имконият бермади. Тўп узатишларда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик.
Comments