Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Игнатий Нестеров: "Дарвозабоннинг бўшашишга асло ҳаққи йўқ" News

Игнатий Нестеров: "Дарвозабоннинг бўшашишга асло ҳаққи йўқ"

15 июнь куни "Локомотив" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

"Темирйўлчилар" бу ўйинга тайёргарликни жиддий тарзда давом эттиришмоқда. Жамоа сардори Игнатий Нестеров клуб матбуот хизматига берган интервьюсида карантиндан кейинги машғулотлар қандай кетаётгани, бўлажак рақиб ҳамда ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.


Тайёргарлик ҳақида

- Карантиндан сўнг бирданига машғулотларга қайтиш қийин бўлди. Бунгача икки ойдан кўпроқ вақт уйда қолиб шуғулланган бўлсак-да, барибир майдондагисидан фарқ қилади. Чунки биз майдонда яна аввалги формани тиклаш учун ишлаймиз. Лекин ҳаракат қиляпмиз, машғулотлар яхши ўтяпти. Хоҳиш ва меҳнат эвазига аста-секин ўзимизга келяпмиз.


Жамоа ҳақида

- Жамоамиз яхши, ҳамма ишлаяпти. Лекин ҳозирги пайтда ўйинларга 65-70 фоиз тайёрмиз деб ўйлайман. Умуман карантиндан сўнг барча жамоалар бир хил ҳолатда. 100 фоиз тайёр бўлиш учун вақт керак бўлади. Чемпионатни охиригача етказиш учун тақвим тез ишлаб чиқилди. Аслида каратиндан сўнг бир ой берилса яхшироқ бўларди. Биз эса профессионал сифатида қоидаларни ҳурмат қиламиз ва иложи борича жароҳат олмасликни хоҳлаймиз. 


Иккита ўртоқлик учрашуви ҳақида

- Суперлига рестартига қадар иккита ўйинда майдонга тушдик. Биринчиси АГМК билан кечди ва бунда эътибор жамоа бир-бирини қанчалик тушунишига қаратилди. Биз муҳими майдонни, тўпни, ўйинни ва шерикларимизни ҳис қилиб олишимиз лозим эди. Бу ўйинда майдонга чиқиб ютинглар деган вазифа қўйилмади. Иккинчи баҳсни "Сурхон"га қарши ўтказдик ва бунда юз фоиз кучни сарфлаб ғалабага эътибор қаратдик.


"Металлург" ҳақида

- Навбатдаги турни ўз майдонимизда "Металлург"га қарши ўтказамиз. Бу жамоа ҳақида нима дейишим мумкин? Уларда яхши мураббийлар штаби иш олиб боряпти. Жамоа ҳам чакки эмас. Менимча, ўйин яхши кечади. Биз биринчи рақамли бўлиб ўйнаймиз, рақиб эса қарши ҳужумларда ўз кучини синаб кўради. "Металлург" ўртоқлик учрашуви ўтказдими-йўқми, бундан хабарим йўқ. Лекин бизга қарши иккинчи рақам бўлиб ҳаракат қилса керак.


"Локо" ўз ўйинини топиб олиши ҳақида

- Бу бирданига осон бўлмайди. Бизга кўпи билан 5-6та ўйин керак бўлади. Жамоа яна энг яхши формасига чиқиб олиши учун ҳаракат қиламиз.


Ўз ҳолати ҳақида

- Ўзим ҳақимда нима десам бўлади? Менимча, қандай ишлаётганим четдан яхшироқ кўринса керак. Ҳамон меҳнат қилишда давом этяпман ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Дарвозабон эканлигимдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсам, бўшашишга ҳаққим йўқ. Чунки ўйин пайтида дарвозабон майдонда битта бўлади. Буни жуда яхши тушунаман.


Жавоҳир Илёсов ҳақида

- Жавоҳир ҳам кўп меҳнат қиляпти. Рақобатда ютқазаётган жойи йўқ. У ҳам жуда тиришқоқ ва ишдан қочмайдиган йигит. У менга, мен унга рақобатчиман. Умуман олганда, Илёсов мен учун яхши ҳамкасб ва яхши рақобатчи.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика