Latest news

19:02Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши таркиби маълум  0 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  0 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  3 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  0 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  10 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  7 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  2 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  6 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0

Ифхернманс: "Ишқибозлар залда фантастик муҳит яратишди" News

Ифхернманс: "Ишқибозлар залда фантастик муҳит яратишди"

Tags :  Футзал
Футзал бўйича Осиё чемпионати доирасидаги Саудия Арабистони - Ливан (3:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида саудияликлар бош мураббийи Ифхернманс қатнашди.


"Биз бу мусобақага тайёргарлик кўриш учун кўп вақтга эга эмасдик. Идеал даражада тайёргарлик кўра олмагандик. Лекин мен бугун иккита ажойиб таймни гувоҳига айландим. Бугун жамоамиз қандай кучга эга эканини кўрсатишди. Жамоамизда ёш футзалчилар жуда кўп. Улар бугун тажрибали ҳамкасбларига қарши жуда мохирона ҳаракат қилишди. Мен улар билан фахрланаман. Бизда ҳужумда самарали ўйнашда муаммога дуч келмоқдамиз. Вазиятларни голга айлантиришда бироз оқсадик. Биз ўйиндан-ўйинга ўсиб боряпмиз. Бугун залда йиғилган ўзбекистонлик минглаб мухлислар бизни қўллаб-қувватлашди. Дастлабки турда улар бизга қарши эдилар. Бугун эса бизга мухлислик қилишди. Бунинг учун уларга раҳмат. Ишқибозлар залда фантастик муҳит яратиб бера олишди. Мен бош мураббийман. Умуман бизнинг мураббийлар штабида барча масъулиятли мутахассислар ишлашади. Аввалги матбуот анжуманларида ёрдамчим қатнашганди", - деди Саудия Арабистони бош мураббийи Ифхернманс.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика