Latest news

11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  0 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0

Ички ишлар вазирлиги ОАВ ва интернетни тун-у кун мониторинг қилади News

Ички ишлар вазирлиги ОАВ ва интернетни тун-у кун мониторинг қилади

Вазирлар Маҳкамаси «Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор имзолади.

Бу ҳақда "Daryo" "UzDaily"га асосланиб хабар бермоқда.

Ҳужатга мувофиқ, Ўзбекистон ИИВ тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш хизмати; Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармалари матбуот гуруҳлари негизида матбуот хизмати ташкил этилади.

Матбуот хизмати тизимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тузилади. Ушбу бошқарма бошлиғи лавозимига кўра, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг матбуот котиби ҳисобланади.

Матбуот хизмати тизимига «Ўзбекистон Республики Ички ишлар вазирлигининг «Постда» — «На посту» газеталари ва «Қалқон» — «Шит» журналлари бирлашган таҳририяти киради.

Қарорда таъкидланишича, ИИВ матбуот хизмати оммавий ахборот воситалари ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи материалларини тун-у кун мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлайди, нотўғри хабар ёки ички ишлар органлари обрўсига путур етказувчи материалларга зудлик билан муносабат билдиради.

2017 йил 1 декабргача бўлган муддатда жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган жиноят ва воқеаларни ўз вақтида ва ишончли ёритиш тартибини тасдиқланади, шу жумладан, ички ишлар органларининг мазкур масалалар бўйича ваколатли масъул ходимларининг эфирга чиқишлари ташкил этилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика