Latest news

19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  0 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  6 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  1 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3

Иброҳимов юбилей ўйинида гол урди News

Иброҳимов юбилей ўйинида гол урди

Кеча олий лига 23-тури доирасида “Бунёдкор” меҳмонда “Гулистон”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Анвар Бердиев ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқада Жавлон Иброҳимов гулистонликлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Ўйиннинг сўнгги ўн дақиқалигида мухлислар яна иккита гол гувоҳи бўлишди. Олександр Пишур гол уриб ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Лекин асосий вақт якунланишига уч дақиқа қолганида Мўйдин Мамазулунов ҳисобдаги фарқни қисқартирди ва якуний натижа 1:3 бўлишини таъминлади.

Ушбу учрашув “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов учун алоҳида аҳамият касб этди. 8-рақамли “стоппер” гулистонликларга қарши баҳсда ўзининг “қалдирғочлар” сафидаги юбилей – 100-учрашувини ўтказди. Эътиборлиси, Жавлон Иброҳимов ўзининг тарихий ўйинида рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқди.

Иброҳимов “Бунёдкор” сафида Ўзбекистон чемпионатида 65та, кубогида 14та ҳамда Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг 21та учрашувида майдонга тушган. Шу ўйинларда рақиблари дарвозасини 8 бор аниқ ишғол қилган. Уларнинг 6таси олий лига ўйинларига тўғри келса, Ўзбекистон кубоги ва ОЧЛ баҳсларида бир маротабадан гол урган.

Юбилей учрашув билан Жавлон Иброҳимовни муборакбод этган ҳолда унинг келгуси фаолиятига ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика