Latest news

10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  5 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  19 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  35 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  180 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  3

Ибрагимович: "Мен МЛС тарихидаги энг яхши футболчиман" News

Ибрагимович: "Мен МЛС тарихидаги энг яхши футболчиман"

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўзини МЛС тарихидаги энг яхши футболчи деб атади.

Швециялик форвард 2018-2019 йилларда "Лос-Анжелес Гэлакси" таркибида 58 ўйинда 53 гол уриб, 15 голга ассист бўлди.

"МЛСга раҳмат айтаман, у ерда мен ўзимни тирик ҳис этдим.

Бу лига учун кучлилик қилдим, лигани бошқардим десам ҳам бўлади. Балки МЛС тарихидаги энг яхши футболчидирман.

Ушбу лигада яхши вақт ўтказдим. Ундан ташқари, лигадагиларнинг ишлаши ва маркетингдаги фаолияти ҳам менга ёқди.

Жароҳатдан фориғ бўлиб, футболга қайтиб олишда ҳам МЛС муҳим ролни бажарди. Ундан ташқари, ўзим учун ҳам айтишим мумкинки, ўшанда ўзим учун энг яхши ҳолатимда эдим.

Бўш стадионлар умуман йўқ эди. Боришимдан олдин у ердагилар стадионлар бўш бўлишини айтишганди. Шу сабабли бу ҳақида ҳеч нима дея олмайман. МЛСда фаолият олиб борганимдан хурсандман", - деди "Милан" ҳужумчиси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика