Latest news

15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  0 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  1 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  4 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  7

Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман" News

Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"

Доминикан Республикаси олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ибаи Гомес Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан мамлакат футбол федерацияси томонидан ташкил этилган видеоконференцияда иштирок этди.

Ибаи Гомес ўз жамоасининг Олимпиада турнирининг чорак финалига йўл олишига "тўлиқ" ишонишини айтди.

"Жамоа бундан 15 кун аввал Францияга ўйинга қараганда (0:7 ҳисобидаги мағлубият) ўз динамикаси ва менталитетини ўзгартирди. Бизда имконият бор ва ўз имкониятимиздан фойдаланишимиз керак. Испания Мисрни мағлуб этишига ҳам умид қиламиз. 

Испанияга қарши пухта тайёргарлик кўрган эдик, аммо қизил карточка ўйинни ўзгартирди. Биз яхши ҳаракат қилдик, рақибга голли вазиятлар яратишга деярли имкон бермадик. Шогирдларим айтилган вазифаларни бажаришди. Испанияга қарши ўйинда кўп куч сарфладик, йигитларда бироз чарчоқ бўлишига қарамай, улар бўлажак тўқнашувга тайёр. Бироқ Бордо шаҳридан Парижга йўл олишимиз якшанба куни машғулот ўтказиш имкониятидан маҳрум қилди.

Бизда тарих яратиш имконияти мавжуд. Руҳан ва жисмонан тикланишга ҳаракат қиламиз. Биз фақат ва фақат ғалаба қозонишимиз керак, шу боис ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам таваккалга қўл урамиз. Майдонда аниқликка урғу бериб, фаол прессинг уюштиришга ҳаракат қиламиз.

Испания Мисрни мағлуб эта олади деб ўйлайман, бироқ, аввало, биз ўз вазифамизни бажаришимиз керак. Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратамиз. Қарама-қарши жуфтлик беллашувига эътибор бермасликка ҳаракат қиламан.

Биз бўлажак ўйин учун ўзгаришлар қилдик, бунга эртага гувоҳи бўласиз. Эртага таваккал қиламиз. Ўйлайманки, футболчилар нимага қодирлигини майдонда кўрсатади. Ишонаманки, ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишни уддалаймиз", деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Доминикан Республикаси учрашуви 30 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.


Аввалроқ терма жамоа сардори Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика