Latest news

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  174 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Ҳусниддин Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қиламиз" News

Ҳусниддин Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қиламиз"

23-25 октябрь кунлари Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Афғонистон, Тожикистон ва Непал билан кураш олиб борди.

Учала баҳсда ҳам ғалабага эришган футзалчиларимиз 2020 йилнинг 24 февралидан 10 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионатининг финал босқичига чиқишди. Ушбу Осиё чемпионатида энг яхши натижага эришган 5та жамоа футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади.

Биз Эрондаги саралаш баҳсларидан сўнг терма жамоамиз аъзолари Ҳусниддин Нишонов билан суҳбатлашдик.

- Саралашдаги учала ўйинга алоҳида тўхталиб ўтсангиз...

- 2017 йил Ашхободда ўтган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида Афғонистон билан тўқнаш келганмиз ва ўшанда ютқазиб қўйгандик. Ана ўша мағлубият учун реванш олишимиз шарт эди. Бугунги кунда уларда ҳам, бизда ҳам таркиб анчагина ёшарган. Гуруҳимизда энг асосий рақиб айнан Афғонистон эди. Дастлабки учрашувда ғалаба қозона олдик ва бу бизга қўшимча куч бағишлади.

Непал билан очиғини айтсам ўйинимиз қовушмади. Тўғри ғалаба қозондик, аммо яхши ўйнай олмадик. Баҳсдан сўнг мураббийлар танбеҳ беришди, хатоларимизни кўрсатиб беришди. Непал билан адашмасам илк бор ўйнадик. Ўзига яраша кучли, яхши жамоа экан.

Иккала жамоа ҳам сўнгги турдан олдин йўлланмага эга бўлгани учун Тожикистон билан учрашув қизиқарли ўтди. Тезкор голлар ўтказиб юбордик. Мураббийларимиз тайм-аут олишди ва тезда ўзимизга келиб олдик. Вазиятлардан фойдаланиб йирик ҳисобда ғалаба қозона олдик. Тожикистонга ҳозир янги мураббий келган ва жамоа ўйинида ўзгариш бор. Мураббийлар саралаш баҳсларида учала учрашувда ҳам ғалаба қозониш вазифасини қўйишганди. Худога шукур бу вазифани уддаладик.



- Кейинги йилги Осиё чемпионатидан нималар кутаяпсиз? Мусобақа Туркманистонда ўтади ва унда Жаҳон чемпионати йўлланмалари ўйналади.

- Юқорида айтганимдек 2017 йил Ашхободга боргандик. Мухлислар, зал, шароитлар ажойиб бўлганди. Туркманистонлик мухлислар футзални севишларини кўрсатишганди. Умуман олганда бу сафарги Осиё чемпионати ажойиб ўтади деб ўйлайман. Эрон, Япония, Таиланд нафақат Осиёнинг балки Жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан. Индонезия, Вьетнам, Ливан ва мезбон Туркманистон ҳам ўз уйида бўладиган мусобақага яхши тайёрланса керак. Гуруҳда қайси жамоа тушишидан қатъий назар Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қиламиз. Мен мураббийларимиз Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоевга тўлиқ ишонаман. Худо хоҳласа Туркманистондаги Осиё чемпионатидан юзимиз ёруғ бўлиб қайтамиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика