Latest news

13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  0 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  10 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  9 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  32 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1

Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди News

Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди

Ўзбекистон ОТЖ ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ФИФАга интервью берди.

«Бу босқичга чиққанимиздан хурсандмиз, бу ўзбек халқини хурсанд қилганига ишонамиз. Энди тарихни унутиб, янги марраларни забт этиш вақти келди. Мен олимпия терма жамоасида эканлигимдан бахтлиман».

Боксчиларимиз ҳақида

Мамлакатимизда футболдан ташқари боксни жуда қаттиқ яхши кўришади, боксчиларимиз жуда кучли. Агар имкон топсам, уларни қўллаб-қувватлаш учун бораман.

Қайси мусиқани яхши кўриши ҳақида

Мусиқа тинглашни яхши кўраман, жанг танламайман, қайси бири ёқса, шуни тинглаб кетаман. 22 ёшли йигит бошқалардан кўра кўпроқ эшитишни яхши кўрадиган куй — бу унинг миллий мадҳияси; олтин водийлар, қуёш нури, эркинлик ва «дунё бор экан, шон-шуҳрат порлаши» истагига ишоралар билан тўлдирилган куй.

Биз Парижга тасодифан келиб қолмадик…


 

Олимпиадага илк бор йўл олиш тасодифий натижа эмас эди, чунки бугунги кунга қадар кўп меҳнат, вақт ва куч сарфланди. Гуруҳда Испания фаворитдек кўриниши мумкин, бироқ биз уларга қарши фақат яхши натижа учун майдонга тушамиз. Шунингдек, гуруҳдаги қолган рақибларимизни ҳам мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олишни мақсад қилганмиз.

Мақсадимиз?

Биринчи навбатда плей-оффга йўл олиш. Кейин эса медаллар учун курашамиз.

Биз олимпиада жамоаларига «сирли от» бўлишимиз мумкин…

«Биз сўнгги тўрт йилимизни ушбу мусобақада иштирок этиш учун сафладик. Бизда ажойиб жамоа бор. Олдимизга қўйган мақсадимиз бор ва бу йўлда курашишни истаймиз. Биз кўпчилик учун сюрприз бўлишимиз аниқ. Бизда ажойиб жамоа, иқтидорли футболчилар ва шижоатли мураббий бор. Балки одамлар Аргентина, Испания ва Францияни фаворит деб билишар, чунки уларда жуда кучли таркиб бор. Лекин, юқорида айтганимдек, медаллар учун курашиш учун бизда ҳам катта имконият бор.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика