Latest news

00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  3 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  2 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  26 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6

Интервью. Ҳумоюн Муртозаев: "Бу мавсум Суперлигада тўпурар бўлишни истайман" News

Интервью. Ҳумоюн Муртозаев: "Бу мавсум Суперлигада тўпурар бўлишни истайман"

Бу йилги Суперлига тўпурарларидан бири билан суҳбат.

Ўзбекистон Суперлигасида дастлабки 10та тури ортда қолди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" мана шу 10та ўйинда 14 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасидан жой олиб турибди. "Аждарлар" рақиб дарвозасига ҳозиргача 14та гол уришди. Эътиборлиси ушбу голларнинг тенг ярми бир футболчига тегишли - Ҳумоюн Муртозаев. Бир неча йил давомида Муборакнинг "Машъал" клубида ўйнаган ҳужумчи 2019 йилги мавсумни Қаршининг "Насаф" жамоасида бошлади. Мавсумнинг дастлабки 4та турида рақиб дарвозасига йўл топа олмаган Ҳумоюн кейинги бешта учрашувда жами 7та гол уришнинг уддасидан чиқди. Айни пайтда тўпурарлар пойгасида Зафар Полвонов ва Темурхўжа Абдухолиқов каби ҳужумчилар билан бирга иккинчи ўринда бораётган Муртозаев билан суҳбатлашдик.

- Барча футболчиларга бериладиган одатий савол. Футболга кириб келишингиз қандай содир бўлган?

- Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилганман. Футболга кириб келишимга раҳматли дадам сабабчи бўлганлар. Дадам ўзлари оддий ўқитувчи бўлганлар. Футболга хаддан ташқари қизиқишлари кучли бўлган. Шу боис иккала ўғилларини ҳам футболчи бўлишини хоҳлаганлар. Акам Баҳодир Муртозаев айни пайтда "Машъал" клуби сафида ўйнамоқда. Футболдаги биринчи мураббийим Икром ака Сиддиқов бўлган.

- Сизни кўпчилик "Машъал" академиясидан чиққан деб ўйлайди...

- Йўқ, профессионал фаолиятимни 2010 йил Ғузорнинг "Шўртан" клубида бошлаганман. Бу жамоада уч йил давомида ўйнаганман. 2014 йил бошида Муборакнинг "Машъал" клубига кўчиб ўтганман. 2018 йил охирида "Насаф" сафига қўшилдим.

- "Машъал" ўзи учун принципиал рақиб "Насаф"га футболчиларни бермайди. Аммо сиз ва Сардор Абдураимов "аждарлар" сафига кўчиб ўтдинглар.

- Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири бўлган "Насаф"да ўйнашни анчадан бери хоҳлардим. "Насаф"дан таклиф бўлгач ҳеч иккиланмасдан "аждарлар" сафига қўшилдим.



- "Машъал"дан қандай хотиралар қолди?

- Ажойиб хотиралар қолди. Муборакда футболчи сифатида ўсдим, голлар урдим, олий лигада ҳам, биринчи лигада ҳам боримни бериб ўйнадим. "Машъал" билан Суперлигага қайтиб чиқишни истагандик. Афсуски бироз омадимиз келмади. Яқин келажакда "Машъал" Суперлигага қайтишига ишончим комил. Ушбу клубда бирга ишлаган мураббий Александр Хомяковга миннатдорчилик билдираман.

- Суперлигада кетма-кет 5та ўйинда жами 7та гол урдингиз. Чемпионатимизда гол уриш шунчалик осонми?

- Йўқ, Суперлигада гол уриш осон эмас. Ҳар бир голни уришнинг ўз машаққати бор. Рақиб дарвозасига тўп киритишимда жамоадошларимнинг хиссаси жуда катта. Сабаби футбол жамоавий ўйин. Шерикларим мени қулай вазиятга чиқаришса гол ураман, улар бўлмаса бир ўзим ҳеч қачон гол ура олмайман. Ҳозиргача 7та гол урдим, аммо бундан қониққаним йўқ. Чунки жуда кўп қулай имкониятлардан фойдалана олмадим. Бунинг устида ишлашда давом этаман.

- "Насаф" таркиби анча ёшарди. Бироқ шунга қарамай клуб етакчиларга қарши муносиб қаршилик кўрсатмоқда. Бунинг сири нимада?

- "Насаф" таркиби ёш бўлгани билан бизда ички муҳит жуда зўр. Аҳиллик ва мураббийимизнинг маҳорати туфайли бунга эришяпмиз. Жамоа ўзагини академия тарбияланувчилари ташкил этади. Уларнинг кўпчилиги ёшлигидан бирга ўйнаб келишмоқда.



- Рўзиқул Бердиев билан биринчи марта ишлаяпсиз. У қандай мураббий экан?

- Рўзиқул Саъдуллаевич ҳар бир ўйинда бор кучимизни бериб ўйнашимизни хоҳлайди. Ютқазишни истамайди. Ёш футболчилар билан ишлашни яхши билади. Бунинг устига футболдан ташқарида жуда яхши инсон.

- Ҳумоюн Муртозаевнинг футболдаги энг олий орзуси қандай?

- Орзуларим жуда кўп, лекин уларнинг энг олийси Ўзбекистон терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида ўйнаш. Бундан ташқари Ўзбекистон чемпиони бўлиш ва мамлакат кубогини қўлга киритишни истайман.

- Шунча гол урганингизга қарамай Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер сизни июнь ойидаги йиғинга чақирмади...

- Миллий терма жамоадан чақирилмаганимдан хафа эмасман. Тўғри терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси. Қани эди бизни ҳам чақиришса, бор кучимиз билан ўйнар эдик. Демак, ҳали унга лойиқ бўлмасам керак. Ҳозирги мақсадим "Насаф"нинг ғалабаларига хисса қўшиш ва голлар уриш.



- Ҳужумчининг вазифаси гол уриш. Бу мавсум нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- (бироз ўйланиб) Аниқ бир рақамни айта олмайман, лекин худо хоҳласа бу мавсум охирида тўпурарлар рўйхатида биринчи бўлишни истайман.

- Хорижда ва Ўзбекистонда қайси ҳужумчиларга ҳавас қилгансиз?

- Ўзбекистонда кучли ҳужумчилар кўп, улардан бирини ажратиб кўрсата олмайман. Хорижда эса ёшлигимда бразилиялик Роналдонинг ўйинларига қизиқиб келганман. Ундан нимадирларни ўрганишга ҳаракат қилардим.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика