Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  2 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида News

Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларига (кейинги ўринларда — ҳудудий футбол ассоциациялари) уларнинг асосий вазифалари сифатида қуйидаги йўналишларни ривожлантириш тавсия этилсин:

болалар ва ўсмирларнинг футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, ҳаваскор футболни оммалаштириш, бу борада умумтаълим мактаблари, спорт-таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда футбол бўйича мусобақаларни ташкил этиш;
юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини тубдан такомиллаштириш;
футбол соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этишни ташкил қилиш;
футбол соҳасининг бозор механизмлари асосида бошқарилишини таъминлаш;
футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳити яратилишини таъминлаш;
футбол мусобақалари томошабоплигини ошириш ҳамда футболни ривожлантиришнинг янги тизимини самарали йўлга қўйиш орқали «ўзбек футболи» бренди яратилишини таъминлаш;
футбол соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга илғор илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш;
футбол соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, футбол инфратузилмасини моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш юзасидан доимий равишда таклифлар ишлаб чиқиш;
футболни, шу жумладан ҳудудий футбол ассоциациялари аъзоларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, футбол фахрийлари ва бошқа мутахассисларни илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:
ҳудудий футбол ассоциацияларининг молиявий ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тегишли ҳудудда футболни ривожлантириш учун ҳомийлар бириктириш, шунингдек, ҳудудий футбол ассоциацияларини жойлаштириш учун бино ва иншоотлар ажратиш;
ҳудуддаги футбол маҳорати мактаблари, шунингдек, футболга ихтисослаштирилган спорт мактабларини ривожлантиришни доимий назорат қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

«Спорт мактаблари футбол лигаси» ва «Профессионал футбол мактаблари лигаси» мусобақаларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига киритиш ва ажратилган маблағлар доирасида ўз вақтида молиялаштириш;
тегишли ҳудудда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилиши, жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси талабларига асосан ҳар бир тумандан (шаҳардан) ҳудудий биринчиликларда иштирок этувчи камида битта футбол жамоаси ва ўтказиладиган мусобақаларга мос равишда марказий стадион бўлишини таъминлаш вазифалари юклансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудий футбол ассоциациялари фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Бунда ҳудудий футбол ассоциациялари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси ва штат жадвалига мувофиқ ҳар йили молиялаштирилади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
бир ой муддатда ҳудудий футбол ассоциациялари инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш бўйича ҳар бир ҳудудда турли ёш тоифасидаги ҳудудий терма жамоаларга ўқув машғулотларини ташкил этиш учун жой ажратилишини;

Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда икки ой муддатда турли ёш тоифасидаги ҳудудий терма жамоалар ўқув-машғулот марказларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;

турли ёш тоифасидаги ҳудудий терма жамоалар ўқув-машғулот марказларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси (ФИФА) талабларига мувофиқ футбол майдони, футзал (мини-футбол) бўйича мусобақалар ўтказишга мўлжалланган ёпиқ турдаги спорт зали, футболчилар, ҳакамлар ва тренерлар учун мўлжалланган кийиниш-ечиниш, ювиниш, фитнес, тиббиёт ва мажлис ўтказиш хоналарини ўз ичига олган маъмурий бинолар бўлишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилишини;
2021 йилдан бошлаб тасдиқланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағ ажратилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.

6. Ўзбекистон футбол ассоциациясига:
Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси (ФИФА) талабларига мувофиқ салоҳияти юқори футболчиларни профессионал даражада тайёрлаш, уларнинг хорижий давлатларнинг нуфузли футбол клубларида профессионал фаолият олиб боришини таъминлаш, шунингдек, футболчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Футбол бўйича агентлар (воситачилар) фаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси (ФИФА) ва Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) талабларига мувофиқ профессионал футбол клублари мақомини белгилаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига киритиш;
бир ой муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий ассоциацияларнинг намунавий тузилмаси ва уставини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш тавсия этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,
2020 йил 22 май,
311-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 311-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 3 декабрдаги 304-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 12-сон, 74-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)» 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 12-банди.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/311/0639-сон)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика