Latest news

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  38 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Ҳорҳе Вальдес: "Ўзбекистонга қарши баҳсда ғалабадан бошқаси қониқтирмайди” News

Ҳорҳе Вальдес: "Ўзбекистонга қарши баҳсда ғалабадан бошқаси қониқтирмайди”

Панама терма жамоаси бош мураббийи Ҳорҳе Вальдес Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Бу ҳақда twitter.com/UzbekistanU17 хабар берди. 

Ҳорҳе Вальдес: “Уругвай ва Бразилиянинг ғалабасидан жабр кўрган жамоага қийин, албатта. Футболчиларнинг ўзига келиши осон бўлмайди.

Мусобақани яхши бошлаш муҳим. Кучли жамоалар очилиш ўйинларида ҳаяжон туфайли ютқазиб қўйган ҳолатлар ҳам бўлган.

Биз Ўзбекистон терма жамоасини яхшилаб ўргандик. Таҳлилчи гуруҳдан маълумотлар олган ҳолда тайёрландик. Кўп нарса ўргандик.

Жаҳон чемпионатига чиққанлигимиздан хурсандмиз. Аммо, бу ерга фақат иштирок этиш учунмас, натижа учун келганмиз. Гуруҳимизда кучли жамоалар тўпланган. Уларга бўлган ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, биз ғалаба қозониш учун келдик”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Панама ўртасидаги ўйин 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да "Фужайра" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Спорт телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика