Latest news

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  7 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

Ҳоким Кубоги. “Қўқон-1912” ёшлари сўнгги ўйинда мағлуб бўлишди News

Ҳоким Кубоги. “Қўқон-1912” ёшлари сўнгги ўйинда мағлуб бўлишди

Ёшларимиз гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувини “Турон” жамоасига қарши ўтказишди. Мазкур ўйин кутилганидек шиддатли тарзда бошланди.

Ҳар икки жамоа илк дақиқаларда ҳужумга зўр беришди. 24-дақиқада ҳисобни очишга яқинлашдик. Бироқ Тимур Усмоновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 26-дақиқада яйпанликлар жарима тўпидан кейин дарвозамиз олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Ушбу вазиятда Муҳаммадали Собиров ўз маҳоратини намойиш этди. 35-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Иқбол Маликжоновнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 37-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Саиджамол Давлатжонов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Учрашувнинг иккинчи қисми ҳам шиддатли курашлар остида бошланди. 48-дақиқада “Турон” футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи  - Мўйдин Мамазулумов бўлди. Ўйиннинг 48-дақиқасида «Турон» жамоаси киритган гол аввалига ҳисобламагандек кўринди. Қанот ҳаками байроқчасини кўтариб «офсайд»  қайд этди. Якунда ўйин ҳаками голни ҳисобга олган экан. 52-дақиқада Тимур Ҳакимовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 55-дақиқада Тимур Ҳакимов рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди. 63-дақиқада яйпанликлар ҳисобни тенглаштиришди. Бу сафар ҳам голни тажрибали Мўйдин Мамазулумов киритди. 74-дақиқада яйпанликлар олдинга чиқиб олишди. Гол муаллифи яна Мўйдин Мамазулумов бўлди. У бугунги баҳсда хет-трик қайд этди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳар икки жамоа бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, ўйиндан ҳисоб ўзгаришсиз қолди.



“Вилоят ҳоким кубоги-2019”
“А” гуруҳи
5-тур
 “Қўқон-1912” (U-21) – “Турон” – 2:3 (1:0)
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Олим Тўйчибоев.
Назратчи: Валентин Коваленко.
Голлар: Саиджамол Давлатжонов -37, Тимур Ҳакимов- 55. – Мўйдин Мамазулумов -48, 63, 74.
“Қўқон-1912” (U-21): 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Саиджамол Давлатжонов, 5. Жасур Ёқубов, 8. Бекзод Каримов, 10. Тимур Ҳакимов, 11. Тимур Усмонов, 17. Дилшод Баратов, 23. Аваз Маматхўжаев, 25. Савелий Абрамов, 96. Абдуллох Миркомилов, 97. Иқбол Маликжонов.
Захира: 1. Жасур Абдуллаев, 9. Рамз Исақов, 18. Дилшод Самиков, 29. Абюхон Исақов, 70. Умид Муҳаммадалиев, 85. Иброҳим Усмонов, 98. Барҳаёт Саидаҳмаджонов.
“Турон”: 46. Муҳриддин Аҳмедов, 2. Лазиз Абдурашидов, 5. Ойбек Ахматов, 7. Акбар Абдураҳмонов, 10. Мўйдин Мамазулумов, 15. Шохрух Холматов, 17. Достон Мелиқўзиев, 19. Зокир Нурматов, 20. Жасур Юлдашалиев, 22. Ориф Мамажонов, 23. Дониёр Тўлашев.
Захира: 1. Алишер Пахриддинов, 4. Эсонали Фозилов, 11. Тошпўлат Аббосов, 14. Абдухолиқ Зияев, 21. Исмоил Охунжонов.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика