Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

“Ҳоким Кубоги”: “Нефтчи”дан йирик ғалаба News

“Ҳоким Кубоги”: “Нефтчи”дан йирик ғалаба

Фарғонада бўлиб ўтаётган “Ҳоким Кубоги-2018” турнири ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

1 февраль куни Сергей Ковшов бош мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси ўзининг 3-баҳсини ўтказди. Бу сафар Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси фарғоналиклар билан рақобатга киришди. Баҳсда “Нефтчи” жамоаси йирик ҳисобда ғалабага эришди. Ўйинда 5:1 натижаси кузатилди.  “Нефтчи” сафидан Зоҳир Қўзибоев, Анвар Бердиев, Абдулазиз Юсупов, Темур Усмонов ҳамда Амиржон Сафаров гол киритган бўлса, “Цементчи”дан Рустам Солижонов бир марта мазкур тўпларга жавоб қайтарди.


Айтиш керакки, “Цементчи” жамоаси баҳсда гарчи кўп гол ўтказиб юборган бўлсада, ўзида яхши таассурот қолдирди. Жамоа таркибини асосан Фарғона футболининг ёш тарбияланувчилари ташкил этганини маълум қилиб ўтиш ўринлидир.

Супер лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” жамоаси учун “Ҳоким Кубоги” турнири катта аҳамият касб этмоқда. Турнир сабаб мураббийлар штаби кўрикда бўлиб турган янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда ва жамоа ўйинини шакллантиришга урғу бериляпти.

 
“Нефтчи” – “Цементчи” 5:1

Голлар: 
Зоҳир Қўзибоев -1:0, Анвар Бердиев – 2:0, Абдулазиз Юсупов – 3:0, Темур Усмонов – 4:0, Амиржон Сафаров – 5:0, Рустам Солижонов – 5:1

“Нефтчи:” 1. Акмал Ортиқов, 3.Шукурали Пўлатов, 35.Даврон Маматов, 94.Жамшид Қобулов, 20.Алишер Саматов, 88.Аббос Махсталиев, 17.Суннатилла Эрматов , 23.Абдулазиз Юсупов, 21.Элер Мамасолиев, 82.Зоҳир Қўзибоев, 10.Анвар Бердиев
Захира: 35.Фаррух Турдалиев, 19.Жавохир Расулов, 24.Отабек Ахмаджонов, 33.Илхом Юнусов, 9.Тимур Усмонов, 87.Амирбек Сафаров, 34.Даврон Исоков, 44.Жасур Азимов, 77. Жавоҳир Мўсажонов

“Цементчи”: 80.Шуҳрат Раҳмонов, 2.Миржамол Неъматов, 29.Асил Ғоибжонов, 22.Ҳусанбой Ғаниев, 6.Ислом Тошпўлатов, 13.Аброр Исмоилов, 9.Абдуқодир Артиков, 7.Исломбек Каримов, 10.Хуршид Асқаралиев, 19.Эламон Каримов, 14.Абдужалил Маназаров
Захира: 1. Қодир Муҳаммаджонов, 5.Раҳим Маматкаримов, 8.Азиз Фосилов, 15.Раҳматилло Холмирзаев, 18. Абдулфаёз Жакбаров, 27.Рустам Солижонов, 4.Жамшид Тўрақулов

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” жамоаси 3 февраль куни “Ўш”га қарши ўйнайди. Ўйин Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат  15:00да бошланади


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика