Latest news

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  6 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  24 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Ҳожиакбар Алижоновнинг "Локомотив"да ўйнаётган укаси билан суҳбат News

Ҳожиакбар Алижоновнинг "Локомотив"да ўйнаётган укаси билан суҳбат

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси жорий мавсумда ўз фалсафаси ва ривожланиш сиёсатини ўзгартирган ҳолда бир қатор ёш футболчиларга ўзини кўрсатиши учун имконият бермоқда.

Авалги йилларга қараганда бу мавсумда асосий таркибда дебют қилган ёш футболчилар сони кўпайганини кўришимиз мумкин. Дилшод Комилов, Асадбек Эргашев, Тохир Рафаелов, ва ҳоказо. Бугунги суҳбатдошимиз иқтидорли футболчи, "Локомотив" клуби тарбияланувчиларидан бири Жавоҳир Алижонов ҳам астойдил меҳнат қилган ҳолда секин-аста бошланғич таркибдан ўрин олиб келмоқда. Яқинда ушбу футболчи билан интервью ташкил қилиб бевосита яқиндан танишиш билан бир қаторда ўзимизни қизиқтирган айрим саволларга ҳам жавоб олдик. 

Футболга кириб келиши

Миллионлар ўйинига  "Пахтакор" жамоаси орқали кириб келганман. Ўшанда таниқли ёшлар мураббийи Тимур Олимхўжаев қўл остида шуғулланганман. Лекин, айрим сабабларга кўра тақдир тақозоси билан Тошкентнинг бошқа бир жамоаси "Локомотив"га ўтдим ва Алишер Бозоров устозлигидаги жамоага қабул қилиндим. 2018 йилги мавсумда ўринбосарлар жамоасида дебютимни ўтказдим, бу мавсумдан эътиборан асосий таркибга жалб қилиниб келмоқдаман. Биринчи позициям ҳужумчи бўлган. Умуман олганда "Локомотив" Суперлигадаги энг кучли жамоалардан бири саналади. Шунингдек бу ерда ажойиб оила бор. 

Болаликдаги кумирлари ва ҳавас қилган футболчиси

Болалигимда бразилиялик афсунгар Роналдиньонинг ўйинларига қизиқишим юқори бўлган, унинг "Барселона", "Милан"даги ажойиб ва ақлбовар қилмас ҳаракатларига ҳавас қилардим. Ўзимиздан эса Жалолиддин Машариповнинг қанотлардаги рейдлари, финтларини, тўп билан муомалар қилишларини кўриб кузатиб борардим. 

Футболчи бўлишдан мақсад нима?

Асосий мақсадим ўзбек футболини жаҳонга танитиш, келажакда Европанинг топ беш чемпионатларида тўп тепишни истайман. Шунингдек, ҳар бир футболчининг мақсади бўлганидек Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Бунинг учун қаттиқ меҳнат қилиш кераклигини тушунаман. 


Ўринбосарлар сафидаги чемпионлик

"Локомотив" ўринбосарлари ўз тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритди. Шу боис чемпионликгача босиб ўтилган йўлдаги воқеалар, таассуротлар эсда қоларли бўлди. Бунда ўзимнинг оз бўлсада ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. 

Ўзининг позициясидаги энг кучли уч футболчи

Бу борада фикр билдирадиган бўлсам, Жалолиддин Машарипов, Диёр Туропов ва Достон Ҳамдамовларни айтишим мумкин. 

Ўтган ўйинларда нима етишмаётган эди?

Масалан, "Қўқон-1912" билан ўйинда ғалабага жуда яқин келгандик. Кўп учрашувларда ғалабага бўлган ишонч етишмаяпти дейишим мумкин. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўзимизга келишимиз қийин бўлмоқда. Бу эса камчиликларимиздан бири ҳисобланади. Ўзимизга келиб олишимиз учун бизга вақт керак. Ҳозирда футболчиларнинг ҳар бирини жамоадаги ўрни бор. Барча жамоаларда авлодлар алмашинуви жараёнида пасайиш ва кўтарилиш даври бўлади. Бизда ҳам шу жараён кетмоқда. 

Ҳожиакбар Алижонов билан бир жамоада тўп тепиш қандай бўларкин?

Акам билан бир клубда тўп тепиш ёқади. Агарда бир-биримизга қарши майдонга чиқадиган бўлсак жуда ҳавотир бўлади. Аммо, майдонга чиққанимиздан кейин барча ҳиссиётларни унутишимиз керак. Бўлмаса акам ҳам, мен ҳам ўз ўйинимизни кўрсата олмаймиз. Албатта, улар доим хато ва камчиликларимни айтиб тўғри йўл кўрсатиб турадилар. Ҳаттоки, бир-биримизга қарши ўйнасак ҳам.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика