Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Ҳиндистонлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашувда кўпроқ ҳужум қиламиз" News

Ҳиндистонлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашувда кўпроқ ҳужум қиламиз"

Ўзбекистон терма жамоаси 2-тур баҳсини Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўтказади.

Биз эса Доҳа шаҳрида Ҳиндистон терма жамоасининг иштирокини ёритиш учун келган ҳиндистонлик журналистларидан Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечадиган учрашув ҳақида фикр олдик.

"Ҳиндистон терма жамоаси иккинчи тур баҳсини Ўзбекистонга қарши ўтказади. Австралия терма жамоасига қарши учрашувдан катта сабоқ чиқардик деган умиддаман. Ҳиндистон биринчи турда ҳимоявий ўйнади. Бироқ Ўзбекистонга қарши учрашувда ўйин режамиз анча ўзгаришига шубҳам йўқ. Иккинчи турда кўпроқ ҳужум қилишимиз аниқ, сабаби мағлуб бўлишга хаққимиз йўқ. Ўзбекистон терма жамоасида ярим ҳимоя ва ҳужумда муаммолар борлиги Сурия қарши учрашувда яққол сезилди. Сурия дарвозасини ишғол эта олмаган Ўзбекистон, Ҳиндистонга қарши янада кучлироқ босим остида ўйнайди. Ҳиндистон ушбу жиҳатлардан фойдаланиб Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этишга ҳаракат қилади" - деди "Mathrubhumi" газетаси мухбири Кассим Сираж.



"Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқишга асосий фаворитлардан бири. Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи айтиб ўтганидек Ўзбекистон жуда яхши шаклланган жамоа. Австралияга қарши дастлабки 50 дақиқа фақат ҳимояланган Ҳиндистон, Ўзбекистонга қарши ҳам худди шундай услуб қўлласа керак. Аммо Игорь Стимач 2-турда фақат ва фақат натижа учун майдонга чиқиши аниқ" - дея фикр билдирди "Sportstar Hindu" сайти журналисти Нил Бҳатачаржий.

Абдулвосит Бектемиров ёзиб олди

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика