Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  5 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  56 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Ҳаяжон... News

Ҳаяжон...

Бугун футболчиларимиз ўрин олган ҳаво кемаси Дубай шаҳрига бориб қўнди.

Бу ўйинларни суперлиганинг биронта учрашувига таққосилаб бўлмайди, ОЧЛ ҳам дам олади керак бўлса. Бу 4 йилда бир маротаба бўлиб ўтадиган катта мусобақа. БААдаги Осиё Кубоги томон парвоз қилган жамолалар сони аввалгисидан 8тага кўп бўлди. Улар орасида шунчаки иштирок учун учаётганлари бўлса, кубокни ўзи билан олиб кетишни истаётганлари қанча? Ҳеч бўлмаса ярим финалга етиб борсак марра бизники деганлари ҳам йўқ эмас.

Австралия, Япония, Жанубий Корея ва Эрон футболчиларининг мақсадлари шубҳасиз олий. Туркманистон, Вьетнам, Уммон, Ҳиндистон, Баҳрайн, Фаластин, Иордания, Филиппин, Қирғизистон ва Ливан терма жамоалари учун гуруҳдан чиқиш энг катта мақсад.

БАА, Қатар, Саудия Арабистони, Хитой, Ироқ ва Сурия терма жамоалари ҳеч бўлмаса учинчи ўринни эгаллашга ҳаракат қилишлари аниқ.

Ҳис этаяпман, Сидиқов, Турғунбоев учун ўзгача ҳаяжон қамраб олган. Улар илк маротаба МТЖ аъзоси сифатида қитъа миқёсида Ватан шарафини ҳимоя қилишларига тўғри келади. Бу иш Шомуродов ва Шукуровнинг ҳам бошига илк маротаба тушиши, лекин улар легионер мақомига эгалар, ҳаяжонни босиб ўтган бўлишлари керак. Катта маъсулият Одил, Игнатий, Марат, Анзурнинг бўйнида. Булар фахрийларимиз ва фахримиз. Ҳар қандай ўйинчини югуртириб юбориш уларнинг қўлларида бўлган асосий вазифалардан бири. Сардор Рашидов эса яна аввалги мавқеини қайтариб олиши учун майдонга тушиши ва буни исботлаши керак бўлади.

Ҳаяжон... Бошқа сафар қачон ўғлим тез қайтар экан дейдиган ота-онангиз бу сафар телевизор қаршисида термулиб узоқроқ ушланиб қолишингизни истаб дуо қиладилар. Мусобақа бошланишига бор йўғи 3 кун қолди. БАА ва Баҳрайн терма жамоалари бизга илк ҳаяжонларни тақдим этадилар.

Форма, ўртоқлик ўйинлари, ЎФАдаги бўлаётган ишлар. Буларни барчасини бир зум унутамиз! Яқинда ЎФА сайтида, сайтимизга нисбатан баёнот чиқди. Унга жавоб ҳам ёзиб қўйдик, лекин бермасликни маъқул кўрдик. Бир гапдан қолишни ўзимиз учун энг тўғри қарор деб билдик. Сабаби биз ҳаммадан кўра кўпроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг муваффақиятини истаяпмиз. Ғолиб учун қўйиладиган машиналарни бир дона "балони" ҳам бизга тегмайди, шон-шуҳрат ҳам бизга бўлмайди. Лекин биз 30 млндан зиёд халқимиз билан бу кунларни самимий ҳис туйғулар билан ўтказишни истаймиз ва Ватанимиз жамоаси билан биргаликда Осиё Кубогида катта юриш қиламиз. Осиё Кубогида у ким бўлишидан қатъий назар бир жамоа бўлиб ишлашимиз керак!

Ўзбекистон миллий терма жамоасидан эса камида ярим финални кутамиз! Қолгани бир гап бўлар...

Rating: +94   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика