Latest news

08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  8 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  122 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  9 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  8 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28

Ҳассан Ал Ҳайдос: “Қатар ҳар қандай босимга тайёр” News

Ҳассан Ал Ҳайдос: “Қатар ҳар қандай босимга тайёр”

Қатар терма жамоаси сардори Ҳасан Ал Ҳайдос Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари стартидан олдин терма жамоа ҳар қандай босимга тайёрлигини айтиб ўтди.

Жаҳон чемпионати саралаш 3-босқичи баҳслари бошланишига саноқли кунлар қолганда Қатар терма жамоаси сардори Ҳасан Ал Ҳайдос терма жамоасининг имкониятлари бу сафар ҳар қачонгидан юқори эканлигини айтиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг саралаш босқичидаги рақиби - Қатар терма жамоаси сардори ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида унинг жамоаси бу йилги саралаш кампаниясида муваффақиятли иштирок этишига ишонишини таъкидлади ва бу жамоа аввалгиларга қараганда анча кучли эканини айтди. “Бу сафар мен муҳим ўйинлар олдидан анча оптимистик кайфиятдаман. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш орзуси йўлида бир неча йилладан бери қаттиқ меҳнат қилдик ва бу сафар бу мақсадга эришишимизга умид қиламан”, - дейди Ал Ҳайдос.

Эронга қарши ўйинлардаги статистика


Ҳасан Ал Ҳайдос сардорлигидаги Қатар терма жамоаси саралашнинг “A” гуруҳида Жанубия Корея, Эрон, Ўзбекистон, Хитой ҳамда Сурия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Уларнинг Жаҳон чемпионати сари юриши эса, 1 сентябрь куни Теҳрондаги "Озодий" стадионида Эронга қарши ўйин билан бошланади. Маълумот ўрнида, мазкур ўйин иккала терма жамоа учун ўзаро тўққизинчи расмий ўйин ҳисобланади. Шуларнинг атиги биттасида Қатар рақибини мағлуб эта олган бўлса, қолган ўйинларнинг 3тасида дуранг, 4тасида эса Эрон ғалаба қозонган. Мазкур рақамлар Эрон қатарликлар учун қай даражада ноқулай ва қийин рақиб эканини англатмоқда. Эътиборлиси, ўзаро ўйинларнинг сўнгги учтасида Ҳасан Ал Ҳайдос Қатар таркибида Эронга қарши ҳаракат қилган ва бу ўйинлар аввалги саралаш кампаниясига тўғри келади.

Бугун эса, ушбу жамоаларнинг ўзаро навбатдаги ўйинидан олдин Қатар терма жамоаси сардори Эронга қарши ўйинда жамоа жиддий старт олиши кераклигини таъкидлади. “Турнирни яхши бошлаш доимо муҳим. Очилиш ўйинида бундан қийин рақиб ва бундан қийин ўйин бўлмаслигини айтган бўлар эдим. Эронга қарши ўйнаш доимо қийин. Қолаверса сафарда, ўз уйингдан узоқда ва мухлисларнинг олқишларисиз ўйнаш. Аммо, ўйлашимча, биз бу сафарги чақирувга тайёрмиз. Биз, Хосе Каррено бош мураббийлигида анча тер тўкдик ва машаққатли йўлни босиб ўтдик. Бу сафар Эронга қарши ўз сўзимизни айта оламиз”.

Қитъада етакчига айланиб бораётган Қатар


Қатар терма жамоасининг бу сафарги иштирокига, бу сафарги кампания аввалгиларига нисбатан муваффақиятли бўлишига ишониш учун сабаблар етарли. Қатар 2022 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритгандан сўнг, мазкур мамлакатда футболга бўлган эътибор жиддий равишда ўзгарди. Футбол инфратузилмаси бўйича Қатар қитъада етакчилардан бирига айланди. Клублар ва стадионлар борасида ҳам шундай дейиш мумкин. Терма жамоани эса, айни пайтда испаниялик мутахассис Хосе Каррено бошқармоқда.

“Бизга бўлаётган босимни ҳис қилиб турибмиз. Мухлисларимиз бизнинг Жаҳон чемпионатига чиқишимизни хоҳламоқдалар. Бу ҳам ўзига ҳос бир босим. Биз эса, ўз навбатида ҳар қандай босимга тайёрмиз ва уни енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Ал Ҳайдос.

Шунингдек, Қатар терма жамоаси сардори, терма жамоа аъзолари сўнгги йилларда ҳам жисмоний,  ҳам техник томондан бироз ўсишга эришганини таъкидлади. “Бизнинг мақсадимиз жиддий ва буни ҳар биримиз ҳис қилмоқдамиз. Мавсум бошида биз жисмоний ҳолатимизни яхшилаб олдик. Ўтказилган ўртоқлик учрашувлари шуни кўрсатдики, футболчилар жисмоний ва техник жиҳатдан шаклланиб улгурган. Биз жуда кўп куч сарфладик ва қилган меҳнатимиз самарасини навбатдаги ўйинларда кўришни истаймиз”.

Терма жамоадаги сардорлик маъсулияти ҳақида


Илк бор 25 ёшида терма жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушган футболчи, бу ролдаги бир неча йиллик профессионал фаолиятидан сўнг бугунги кунда ўзини анча эркин ҳис қилмоқда. “Бу ҳар бир футболчи учун катта маъсулият. Умид қиламанки, мен ҳам ўтмишдаги ажойиб футболчилар Муҳаммад Ал Энази ва Муборак Мустафо каби футболчиларнинг ажойиб фаолиятини такрорлайман”.

“Биз саралаш турнирини юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Мухлислар ҳам стадионда доим бизни қўллаб туришларига ишонаман. Аммо, барчаси майдонда ҳал бўлади. Умид қиламанки, узоқ босиб ўтилган йўл бизни Россиядаги Жаҳон чемпионатига олиб боради”, - дейди Ҳасан Ал Ҳайдос.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика