Latest news

23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4

Ҳарбийлар кубоги Олий суд жамоасида News

Ҳарбийлар кубоги Олий суд жамоасида

Tags :  олий суд
11-25 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ва Тошкент гарнизони терма жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Ҳар йили ҳарбийлардан тузилган жамоалар ўзаро муросасиз баҳс олиб боришлари яхши анъанага айланган. Ўтган йилдан эътиборан ушбу турнирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси ҳам таклиф этилмоқда. Қизиғи шундаки, айнан ана шу жамоа финалда Тошкент ҳарбий округи жамоасини 2-0 ҳисобида енгиб, бош совринга сазовор бўлганди.

Шу боисдан, жорий йилдаги мусобақада ҳарбийлар совринни ўзларига қайтариб олишга уринишларини кутиш ўринли эди. Аммо Олий суд ходимлари бу сафар ҳам рақиблардан устун эканликларини исботлашди.

Турнирнинг дастлабки босқичида жамоалар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда тўп тепишди. Раҳимжон Обидов бошчилигидаги Олий суд жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Сўнгра чорак финалда Тошкент ҳарбий округи (1-0), ярим финалда Марказий ҳарбий госпиталь (4-2) жамоаларини енгиб, финалга чиқди. Олий суд ходимлари ҳал қилувчи баҳсда Алоқачилар бригадаси (2-0) устидан зафар қучиб, мусобақа ғолибига аталган кубокни ўзларида сақлаб қолишга эришдилар.

- Энг муҳими, юртимизда турли соҳа вакиллари соғлом турмуш тарзига ошно бўлиб, бўш вақтни мазмунли ўтказишлари кенг тус олган анъанага айлангани барчамизни қувонтиради. Бизни ушбу турнирга таклиф этганларга ва майдонда муросасиз баҳс олиб борганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Йигитларимиз мунтазам машқ қилиш ҳар қандай оғир вазиятларда ҳам енгилмасликка замин ҳозирлашига яна бир бор амин бўлишди, - деди Раҳимжон Обидов.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика