Latest news

12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10

"Ҳар бир ўйинда Япония, Кореяга қарши чиққандек чиқсак, бу босқичдан яхши ўтамиз" — Жалолиддин Машарипов News

"Ҳар бир ўйинда Япония, Кореяга қарши чиққандек чиқсак, бу босқичдан яхши ўтамиз" — Жалолиддин Машарипов

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов мамлакатимизга етиб келди.

Бугундан бошлаб у терма жамоа ихтиёрида машғулотлар ўтказишни бошлаб юборди. Фурсатдан фойдаланиб Championat.asia мухбирлари Ўзбекистон МТЖнинг машғулот ўтказаётган қароргоҳига борди ва футболчидан интервью олди.  


— Жалолиддин бугун терма жамоанинг ихтиёрига етиб келдингиз. Саудия Арабистонида мавсум деярли тугади, яъни 2 та тур қолди. Клуб ҳозир 3-ўринда, жамоа ўз олдига қўйган мақсадига эришди деб ўйлайсизми? 

— "Ал Наср"да доимо мақсад улуғ бўлган. Доим чемпионлик, Президент кубокларини ютишни хоҳлаганмиз. Бу йил бу нарсани уддалай олмадик, деб ўйлайман. Ҳозир 3-ўриндамиз, барибир бизнинг ниятимиз келаси йили Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш. Вазифани 90 фоиз уддаладик деб ўйлайман. Яна иккита ўйин қолди. У ерда ҳар бир ўйин жуда кучли ўтади, осон рақиб йўқ. Буни Саудия чемпионатини кузатадиганлар ҳам билади. Шу икки ўйинда 6 очкони қўлга киритиб, келаси йили ОЧЛда ўйнашни жамоамиз олдига вазифа қилиб қўйган. 

— Мавсум орасида маълум муддат майдонга тушмадингиз. Кўпчилик мураббий билан ўрталарингизда низо чиқди деб ўйлади...

— Бу йил "Ал Наср"да кўп мураббийлар алмашди. Ҳар бир легионер футболчида бу каби ҳолатлар бўлиб туради. Мураббий янги келганида мени яхши танимасди. Шунинг учун ҳам 1-2 та ўйинда захирада қолиб кетдим. Ҳозир ҳаммаси яхши. Сўнгги ўйинларда менга нисбатан ишончи анча юқори. Жуда яхши муомаладимиз. 

— Терма жамоа ҳақида, рақибларимиз анча аутсайдер жамоалар. Терма жамоа футболчиларида ўйиндан аввал "ютиб қўйиш" аломатлари йўқми?

— ЎФА раҳбарлари келди ва шу борада гаплашдик. Тўғри, Малдив, Шри-Ланка каби терма жамоалар, лекин ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Агар биз ютсак "ўзи Шри-Ланка эди", дейишади. Агар ютқазиб қўйсак душмандан баттар бўлади. Ҳозир бизнинг таркибда жуда ҳам талантли футболчилар йиғилган. Ҳар бир ўйинда Япония, Кореяга қарши чиққандек чиқсак, бу босқичдан яхши ўтамиз. Бу гуруҳда вазиятни оғирлаштирмаслигимиз керак. Мухлисларни ҳам, журналистларни ҳам хавотирга қўймаслик керак. Мухлисларимизни чиройли ўйинлар, голлар билан хурсанд қилиб, бу босқични байрамдек ўтказиб бермоқчимиз.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика