Latest news

12:25Нико Уильямс: "Францияга қарши баҳсдан аввал ҳаяжонда эдим, Ямал эса йўл бўйи ухлаб кетди"  0 11:45Пети ПСЖ ҳақида: "ПСЖни ўйинларини томоша қилиш зерикарли"  0 11:35Санжар Турсунов: "Фаолиятимни ҳали тугатганим йўқ"  1 11:13"Бу ўйинда ҳар қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин, Наманганда кимнинг парвози баланд бўлади?" — Суперлига финиши олдидан мутахассис фикри  0 11:05«Ливерпуль» Трентга ўринбосар топиб қўйди  0 10:42Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими?   1 10:40ESPN «Барселона»нинг барча даврлардаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  6 10:08Келаси ёзда энг кўп маош олувчи номи ўзгариши мумкин. Ҳозирги рекорд Роналдуга тегишли  3 09:36«Манчестер Сити» қишда Родрини ўрнини босиш учун кимни сотиб олиши маълум  1 09:06Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин  2 08:31Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 08:20"Ланс" сафарда ишончли ғалабага эришди. Ҳусанов бошлаб берган ҳужумни Нзола гол билан якунлади  5 08:01Драган Черан фаолиятини Тошкентнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин  7 07:34Суперлига. Бугун мавсумнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  14 02:37Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  24

Ҳақиқий Суперлига: Туркия чемпионатидаги таниқли ўйинчилар News

Ҳақиқий Суперлига: Туркия чемпионатидаги таниқли ўйинчилар

Туркияда кимларни кузатиш мумкинлиги ҳақида гаплашамиз.

Футбол оммаси Европа Суперлигасини яратишни муҳокама қилаётганда, турк Суперлигаси фаол ҳаракатга ўтмоқда. Ёзги трансфер ойнаси пайтида турк клублари кўплаб сифатли ўйинчилар билан шартнома имзолашди. Ҳамма ҳам бундай даражадаги машҳур ўйинчилар бу чемпионатга ўтишини кутмаганди. Уларнинг айримлари Туркияда бир йилдан кўп вақт давомида ўйнашади. Бугун Туркия Суперлигасидаги кузатиш мумкин бўлган машҳур футболчилар ҳақида гаплашамиз.


Мауро Икарди ("Галатасарой")


"Галатасарой" доим сифатли ва баъзида юлдуз ўйинчиларни олиш қобилияти билан танилган. Яқинда Истанбулдан Радамель Фалькао кетди. Энди навбат Мауро Икардига. "Шерлар" 29 ёшли ҳужумчини ПСЖдан бир мавсумга ижарага олишди. Парижликлар футболчидан қутулишни шу қадар хоҳлашган эдики, ҳатто Мауро маошининг катта қисмини тўлашга ҳам рози бўлишди. Бу "Галатасарой" ва Икардининг ўзи учун ижобий ҳолат деб ҳисоблаш мумкин. Аргентиналик Туркияда фаолиятини қайта қуриши мумкин, "шерлар" эса яхши шарт эвазига сифатли ўйинчини олишди.



Хуан Мата ("Галатасарой")


"Галатасарой" фақатгина Икарди билан чекланмади. "Шерлар" сентябрда Хуан Мата билан эркин агент мақомида шартнома имзолашди. Томонлар "1+1" кўринишида битим тузишди. Испан "Манчестер Юнайтед"дан кетганидан сўнг турк клубига текинга тушди. 34 ёшли хавбек ёшига қарамасдан, "Галатасарой" учун яхши кучайиш бўлади. Мата сўнгги пайтларда кам ўйнади, аммо унинг сифати олдингидек қолди. Ҳа, футболчининг ўзи ҳам АПЛдан сўнг Суперлигага мос бўлиши керак.



Дрис Мертенс ("Галатасарой")


Яна бир юлдуз ўйинчи "Галатасарой"га текинга тушди. "Шерлар" августда "Наполи" тарихидаги энг яхши тўпурар бўлмиш Дрис Мертенс билан шартнома имзолашди. Неаполликлар 35 ёшли ҳужумчини сақлаб қолишни хоҳлашди, аммо у таклифни қабул қилмади. Футболчи турк клуби билан "1+1" кўринишида шартнома имзолади. Мертенснинг Бельгияга қайтиши кутилган эди, аммо у Туркияга йўл олишга қарор қилди. Ҳозирча у Суперлигада 300 дақиқадан кўп вақт мобайнида самарали ҳаракат амалга ошира олмади, аммо голлар бундай даражадаги форвард учун — фақатгина вақт масаласи.



Миши Батшуайи ("Фенербахче")


Батшуайи фаолияти давомида қаерларда ўйнамади. Гарчи у ҳали 30га кирмаган бўлса ҳам. Бельгиялик 2016 йилнинг ёзида "Челси" ўйинчисига айланди. У шундан сўнг ижара асосида "Боруссия" (Дортмунд), "Валенсия", "Кристал Пэлас" ва "Бешиктош"да ўйнади. 28 ёшли ўйинчининг кейинги "бекати" "Фенербахче" бўлди. Батшуайи "канарейкалар" билан "2+1" кўринишидаги тўлақонли шартнома имзолади. "Челси" футболчи учун 3,5 миллион евро олди. Бельгиялик турк Суперлигаси билан яхши таниш, шу сабаб кўникишда муаммо кузатилмайди. У ҳозирча Европа Лигасида 2та ўйинда 1та гол уришга эришди.



Месут Ўзил ("Истанбул Башакшехир")


Бу Ўзилнинг Туркиядаги биринчи йили эмас. Месут 2021 йилнинг январида "Арсенал"ни тарк этди ва "Фенербахче"га эркин агент мақомида ўтди. Аввалига томонлар ҳамкорликдан мамнун эдилар. Клуб ҳатто футболчига дастлабки ярим йилликда ҳеч нима тўламади ҳам. Аммо, ўтган мавсумнинг сўнгги Ўзилни жамоа билан ишлашдан четлатишди. Бунинг сабабини ҳеч ким маълум қилмади. Миш-мишларга кўра, барчаси жамоадоши билан бўлган келишмовчиликдан бошланган. 33 ёшли хавбек мавсумлар оралиғида "Истанбул"га эркин агент мақомида ўтди. Германиялик футболчида бошқа мамлакатлардан таклиф бор эди, аммо у Туркияда қолишга қарор қилди.



Лукас Торрейра ("Галатасарой")


Яна "Галатасарой". Яна бир номдор ўйинчи мавсумлар оралиғида жамоа сафини тўлдирди. Лукаснинг "Арсенал"даги ишлари юришмади. Ўйинчи "канонирлар" футболчиси сифатида "Атлетико" ва "Фиорентина"да ижара асосида ҳаракат қилди. Уругвайлик Флоренцияда қолишни хоҳлади, аммо итальян клуби "тўпчилар" билан тўлақонли трансфер борасида келиша олишмади. Якунда, 26 ёшли хавбек "Галатасарой"га йўл олди — бир йўла тўлақонли асосда. "Шерлар" футболчи учун 6 млн евро тўлашди ва у билан 4 йиллик битим тузишди. Торрейра мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмоқда ва доимий равишда Суперлигадаги ўйинлар асосий таркибда майдонда кўриниш бермоқда.



Деле Алли ("Бешиктош")


Жозе Моуриньюнинг "Тоттенхэм"га келиши билан Деле Аллининг ишлари орқага кетди. Вазият бошқа мураббийлар билан ҳам ўзгармади. Англиялик январда "шпорлар"ни тарк этди ва "Эвертон"га эркин агент мақомида ўтди. Аммо, у ерда ҳам ишлари юришмади. "Кўклар" августда 26 ёшли хавбекни "Бешиктош"га ижара асосида юборишди. Деле Аллининг фаолияти жиддий тарзда орқага кетди, аммо унда барчасини изига тушириш учун вақт бор. Бунинг учун Туркия мос вариантми — вақт кўрсатади. Футболчи ҳозирча Суперлигадаги 2та ўйинда 1та гол урди.



Марек Гамшик ("Трабзонспор")


Гамшик ҳозирда "Наполи"даги даврларидагидек тез-тез эсланмайди. Словак Неаполнинг тирик афсонасига айланди ва ўйинлар (520) сони бўйича рекордчи бўлди. Марек А Сериядан сўнг Хитойнинг "Далянь Про" ва Швециянинг "Гетеборг" жамоасида ўйнашга улгурди. 35 ёшли хавбек 2021 йилнинг ёзидан бери "Трабзонспор"да ҳаракат қилади. Гамшик ўтган мавсум Суперлигада ўртача 80 дақиқа ҳаракат қилди ва бу "қария" учун жуда яхши натижа ҳисобланади. Словак жорий мавсумда камроқ ўйнамоқда, аммо футболчининг сифати ўша-ўша. Суперлигада Туркия чемпионатини яна ҳам қизиқарлироқ қиладиган яхши юлдузлар гуруҳи йиғилган.





Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика