Latest news

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  2 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  172 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

Ҳамюртларимиз Тимур Сегизбаевнинг юбилейида қатнашишди News

Ҳамюртларимиз Тимур Сегизбаевнинг юбилейида қатнашишди

Куни кеча Қозоғистоннинг Олма Ота шаҳрида қозоғистонлик собиқ футболчи Тимур Сегизбаевнинг 75 ёши кенг нишонланди.

"Си Син Хай" стадионида Сегизбаевнинг 75 ёшига бағишлаб фахрийлар ўртасида мини футбол мусобақаси ташкил этилди. Ушбу тадбирда ўзбекистонлик собиқ футболчилар Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов ва Шамил Яфаров иштирок этиб қайтишди. 

Биродар Абдураимов:

– Тимур Санжарович билан Тбилисидаги Собиқ Иттифоқ спартакиадасида танишганмиз. Ўшандан буён дўстмиз. Бунга қадар Тошкент ва Олма-Отада бир неча бор тўқнаш келганмиз. Футболда рақиб, ҳаётда эса дўстмиз. Унга соғлиқ ва узоқ умр тилайман.

Тўлаган Исоқов: 

– Мен жуда бахтли инсонман. Сабаби уч авлодни кўришга муваффақ бўлганман. Биринчиси Биродар Абдураимов, Тимур Сегизбаев авлоди. Ундан кейинги авлод Доценко, Бекташов. Охирги авлод бу "Пахтакор-79" бўлган. Тимур Сегизбаев нафақат Қозоғистон балки Ўзбекистон футболининг ҳам фахри ҳисобланади. Сабаби футболдан кейин Қозоғистонда бешбармоқ, Тошкентда ош ер эдик. Унга соғлиқ тилайман.

Маълумот учун

Тимур Сегизбаев Қозоғистон футболиниг тирик афсоналаридан бири. У фаолиятини "Қайрат"да бошлаб, ўша ерда тугатган. Ярим ҳимоячи кўп маротаба Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига қарши майдонга чиққан. Унинг ҳисобида 212та учрашув бўлиб, олмаоталиклар сафида 19 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган. 

1973-79 йиллар оралиғида жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб борди.







Фото: Эдуард Гавриш

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика