Latest news

18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  1 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  16 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  3 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  5 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  25 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  8 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4

Ҳаммага савол News

Ҳаммага савол

Кейинги пайтларда терма жамоага оид хабар ва интервьюларимиз тагида куракда турмайдиган "коментлар" кўпайиб кетяпти.
Энди барчангизга савол билан мурожаат қилсам. Бу асло миннат қилиш эмас, шунчаки савол. Биздан бошқа яна ким воқеа жойидан, фото, видео ва жонли интервьюни тақдим этяпти?

Энди нима учун бу саволни бераётганлигимни айтиб ўтсам. Биз сайтимиз томонидан чақирилган меҳмон ёки биз олган интервью эгасини, виждон доирасидан келиб чиқиб ҳимоя қилишимиз керак. Яъни улар бизни ҳурмат қилиб интервью бердими, биз шу ҳурматни унутмаган ҳолда уларга нисбатан ёзиладиган фикрларга жиддий қарашимиз керак. Кўплаб футболчи ва мураббийлар интервью беришдан бош тортишади, сабаби ҳақоратли сўзларни эшитиб ўтиришга тоқатлари йўқ.

Бу эса бизга бир мунча қийинчилик туғдиради. Токи қаҳрамонимизни интервью беришга кўндиргунимизга қадар. Ўзи шундоқ ҳам ахборот танқис бўлган ўзбек футболида, янги саҳифа очиб унга биронта интервью жойлаш мураккаб бўлиб кетяпти. Шундай экан, нега аксар ўқувчилар буни ҳурмат қилишмаяпти?

Миржалол Қосимовни сенсираб ёки лақам қўйиб гапиришга кимни ҳаққи бор? Ҳаққи бор, агар ёши катта бўлса, шунда ҳам сизлаб мурожаат қилиш керак, бу жамоат жойи. Мен сайтимиздаги 12 ёшли болани ҳам сизлайман-ку? Алоҳида бир жойда сенсирашим мумкин, лекин барчанинг олдида ҳамма мен учун бир, СИЗ деб мурожаат қиламан. Бу нарса фақат Қосимов билан эмас, бошқа мутахассислар билан ҳам кузатилади.

Қосимовнинг кеча айтган гапини, мен 2 ойдан бери ички доирада айтиб келаман. Сиз мана шу уч футболчи 23 ёшли терма жамоани кучайтириб юборади деб айта оласизми? Шошиб, ҳиссиётга берилиб санашга ўтманг. Айта олсангиз, изоҳлаб беринг ва улар олий лигада нечта гол урди, нечта голли пас оширди, ёки жамоаси нечта ўйинда "қуруқ" ўйнади? Сиз санашингиз мумкин бўлган "зўр" футболчиларнинг аксарияти учга-уч ўйинда ўзини кўрсатади. Ёки ҳакамнинг ёрдами билан ғалаба қозонилган ўйинларда ўз сўзини айтади. Бу йил келишилган ўйинлар бўлмаяпти дейсизми? Бу йил ўтган йилгисидан кўра кўпроқ, аммо фактимиз йўқ холос. Мана шу ўйинларда тобланаётган футболчилар сизга зўр кўринади. Катта саҳнага ташланг бу футболчини, йўқ, шу ҳам ўйинчими дейсиз!

Легионерлардан умид қилманг! Бу мусобақа на ФИФА, на ОФК доирасида ўтказилмайди. Рўйхатдан ҳам бор йўғи 21 нафар футболчини ўтказишингиз мумкин. Аслини олганда шу таркибни ўзидан 21 кишини жамласак бўлади. Лекин терма жамоамиз олдига чемпионлик вазифасини қўйилди. Демак, шу ёшдаги 18 футболчига қўшимча учта катта ўйинчини олиб кетишимиз мумкин. Темурхўжа Абдухолиқов айни пайтда кичик жароҳатини тузатяпти. Қолаверса жамоасининг Хорватия чемпионатида муҳим ўйинлари бошланиш арафасида. Уни Тудор ҳеч қачон бундай турнирга қўйиб юбормайди. Аҳмедов ва Денисов. Уларни ҳам ўйната олмаймиз. Бизга улар Осиё ўйинларида ўйнаганларидан кўра, Осиё Кубоги олдидан Россияда ҳақиқий ўйинларда иштирок этишлари муҳим. Нагаев тортиши мумкин, лекин 13та турда ҳисобида бор йўғи 8та гол. Қолганлардан яхши, аммо Шквирин бир давра ўйнаб чемпионат тўпурари бўлган йилларни эслайлик. Ана ўша таркиб бизни Осиё ўйинларида ғолиб қилган эди. Ҳозир яна олий лига ҳақида сўз очсам, терма жамоага аралаштирманг дейсиз. Олий лига яхши маҳсулот бермаса, бош мураббий ростан ҳам қаердан ўйинчи олсин?

"Биз ичимиз ачигандан ёзамиз", -  деяпсиз. Бизни ичимиз ачимайдими? Ачиш ҳам гапми. Захарга тўлиб кетди. Энди нима учун биз ЖЧга чиқа олмаслигимизни айтайми? Абрамов ишлаган пайти уни кетиши тарафдорлари бўлди. Абрамов кетиб Қосимов келгач, бошқа бир томон, "ишқилиб чиқа олмасин-да, шунда бир семирардим", - деганлар бўлди. Иккисини ҳам кўрдим ва ўшандаёқ айтганман, токи ахил бўлмас эканмиз, терма жамоа кимнинг қўлида бўлмасин, иккинчи томондан туриб ёрдам бермас эканмиз, на 2018га, на 2022га чиқа оламиз. Қосимов бўладими ёки хорижлик мураббий, агар биз аждарҳо каби бир танадан бош чиқармасак, ЖЧ орзу бўлиб қолаверади. Бу йўлда билиб олганимиз, мураббий айбдор, фуутболчи айбдор. Бу миллий терма жамоа, у фақат мураббий ва футболчиники эмас, у меники ҳам, сизники ҳам. Унда ким бош мураббий бўлмасин, миллий терма жамоа, ўша мадҳиямиз жаҳон ареналарида янграётганида, қалбимиз тубидан чиқадиган кўз ёш учун бирлашишимиз керак, акс ҳолда...


Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика