Latest news

16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  24 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  7 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12

Ҳамиджон Актамов: “Янги йилда ҳам қалбларимизни футбол завқи асло тарк этмасин!” News

Ҳамиджон Актамов: “Янги йилда ҳам қалбларимизни футбол завқи асло тарк этмасин!”

Яна саноқли соатлардан сўнг, юртимизга Янги — 2015 йил эшик қоқиб кириб келади. Айни шу лаҳзаларда барча ўз яқинларини байрам билан қутлашга ошиққан.
Биз “Қизилқум” профессионал футбол клуби Ижрочи директори Ҳамиджон Актамовни Янги йил билан табриклар эканмиз, у киши ўз дил изҳори ва тилакларини клуб расмий веб-сайти орқали мухлисларга етказиб қўйишимизни илтимос қилдилар.

  — Дарҳақиқат, яна бир неча соатдан кейин бир ёшга улғаямиз, — дейди Ҳамиджон ҒУЛОМОВИЧ. — Ўтган йил жамоамиз қўлга киритган натижаларимиз билан у қадар мақтана олмасак-да, маълум танаффусдан сўнг Навоийга катта футболнинг қайтганлиги аслида катта ютуқ. Якунланган мавсум “Қизилқум” футбол клуби раҳбарлари ва барча аъзолари учун чин маънода ўзига хос синов ҳамда мослашиш йили бўлди.  Асосий ўзагини навоийлик йигитлар ташкил қилувчи жамоа дастлабки даврада аксарият жамоалар учун етарли бошоғриқ бўлганлиги, “Қизилқум”нинг келгуси имкониятлари хусусида фикр билдириш учун асос бўлди, деб биламан.

  Албатта, ишқибозлар учун ғалабалар муҳим! Буни асло инкор этмаймиз. “Қизилқум”нинг кўпсонли садоқатли мухлислари борлигидан кўнглимиз тоғдек кўтарилади, албатта. Шу боис, Янги йилда биз уларни ўзимизнинг чиройли ўйинларимиз ва муҳим ғалабаларимиз билан шодлантиришга бел боғлаганмиз. Бунинг учун аллақачон аниқ чора-тадбирлар ва режалар ишлаб чиққанмиз. Янги мавсумда жамоамиз кучлилар қаторига қўшилиш учун бор куч-имкониятини ишга солади. Ўз навбатида бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турган Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийцемент” ОАЖ раҳбариятига жамоамиз аъзолари ўз миннатдорчилигини билдиради.  

  Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни, миллионлаб мухлисларимизни, футболимизнинг барча жонкуярларини кириб келаётган Янги йил билан чин юракдан табриклайман. Бошланажак 2015 йил чинакам ғалабалар йили бўлсин! Ҳадемай, Австралия яшил майдонларида старт оладиган Осиё кубоги баҳсларида Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига фақат омадлар ёр бўлишини тилайман.

  Бир сўз билан айтганда, Янги йилда ҳам қалбларимизни футбол завқи асло тарк этмасин!

"ҚИЗИЛҚУМ" ПФК Матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика