Latest news

16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:25Про лига. "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  3 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   2 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  2 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  31 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0

Ҳамиджон Актамов: “Қимматли очколарни йўқотдик” News

Ҳамиджон Актамов: “Қимматли очколарни йўқотдик”

Олий лига йигирма биринчи тур доирасида “Қизилқум” — “Қўқон-1912” жамоалари учрашуви (1:1) ниҳоясига етгач, матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.
- Бугунги учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимизга ҳайит байрамига муносиб совға тайёрламоқчи эдик,  — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Афсуски, жамоамиз бунинг удддасидан чиқа олишмади. Қолаверса, олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолишга уринаётган “Қўқон-1912” жамоаси ҳам бунга имкон бермади. Чемпионат тақвимида юзага келган  йигирма кунлик танаффусдан унумли фойдалана олмадик. Бир неча назорат ўйинлари ўтказишни режалаштирган эдик. Афсуски, айрим сабаблар туфайли бу амалга ошмай қолди. Бу эса бугунги ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди.

Мухлислар икки бўлимда икки хил ўйинга гувоҳ бўлдилар. Ҳар иккала жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар етарли бўлган бўлса-да, афсуски йигитларимизга ҳал қилувчи паллада совуққонлик етишмади. Бир сўз билан айтганда, бугун жамоамиз  мағлубиятга тенг дуранг  қайд  этишди. Натижада ўз майдонимизда қимматли очколарни йўқотдик. Кейинги учрашувларда бой берилган очколар ўрнини қоплаш учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.

“Қизилқум”  ПФК Матбуот хизмати.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика