Latest news

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Ҳамиджон Актамов: "Мен мураббийга эмас Мессига мухлислик қиламан" News

Ҳамиджон Актамов: "Мен мураббийга эмас Мессига мухлислик қиламан"

Суперлига 23-турдан ўрин олган "Бухоро" - Қизилқум" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдирди.




"Ўзига ҳос дерби ва қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Учрашувни назорат қилдик, вазиятлар яратдик. Лекин доимгидек гол уришга қийналяпмиз. Икки жамоага ҳам очко керак эди. Сафарда бир очко бўлса ҳам ишладик.

Танаффуслар футболчиларнинг ўйинини издан чиқариб юбормоқда. Пандемиядан сўнг формага кириб олганимизда ФИФА кунлари бошланиб қолмоқда. ФИФА куни 14 кун бўлса 20 кунга чўзилиб кетмоқда. Ўйинлар вақтида ҳар тўрт ёки беш кунда ўтса чемпионатни тугатиб олган бўлардик. Мана ҳозир декабрь ойида ҳам ўйнаймиз. Ҳаво совуқ. Январь ойидан яна йиғинга киришишимиз керак. Молиявий жиҳатдан ҳеч қандай муаммо йўқ. Сўнгги пайтларда жароҳатлар ҳам панд бермоқда. Асосий таркиб футболчимиз ҳали ўзига келгани йўқ.

Кубок декабрда ўтгани билан чемпионат билан бирга уни ҳам якунлашимиз керак. Буни ташкил қилаётганлар ўйлаши керак эди. Ҳозирда қийин. Биргина бизга эмас ҳаммага қийин. Ҳеч кимда кўзда тутилмаган режа йўқ. Бугун режа қилсангиз бир ҳафтадан сўнг режангиз ўзгариб кетади. Бу йил футболда ҳеч қандай ўзгаришни кўрмадим. Тўхталишлар кўп бўляпти. Декабрда бўлса ҳам ўйнаймиз, ишимизни охиригача етказиб қўйишимиз керак.

Мавсум бошида кучли бешликка киришни мақсад қилгандик. Режаларимиз бошқача эди. Орада жамоадан кетдим, яна қайтдим. Иккинчи даврада таркибни кучайтирдик. Футболчиларга эътирозим йўқ. Барча жамоалар бир хил шароитда. Қай тартибда тайёргарлик кўрсангиз ҳам узилиш, тўхталиш бўляпти, ўйин издан чиқяпти. Бугун тўп назорати биз томонда бўлди, 70/30. Охирги паллада гол урадиган футболчи топилмади. Мен мураббийга эмас футболчиларга мухлислик қиламан. Кимга? Мессига",- дейди Ҳамиджон Актамов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика