Latest news

14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  0 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  3 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  13 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  18 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  3 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1

Ҳамиджон Актамов: “Доимо ўйлаган режаларинг амалга ошавермайди” News

Ҳамиджон Актамов: “Доимо ўйлаган режаларинг амалга ошавермайди”

“Қизилқум” — “Металлург” учрашувидан сўнг, иккинчи бўлиб мезбонлар футбол клуби бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар билан ўз фикрларини ўртоқлашди.

—  Бугунги ўйин мухлисларга ҳам манзур бўлди, деб ўйлайман, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Афсуски, жамоамиз аъзолари учрашувда улар кутганидек футбол намойиш қила олишмади.  “Металлург” футболчилари  ўйинларини таҳлил қилиб, чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилгандик.  Бироқ, жамоамиз аъзоларининг дастлабки бўлимда рақибни менсимай майдонга тушганлиги якунда қимматга тушди. Қолаверса, чемпионат охирида айрим футболчиларимизнинг жароҳат туфайли майдонга тушмаганлиги ҳам бугун салбий таъсир қилди.

—  Аксарият вазиятларда йигитларимиз уюштирилган ҳужумларга мавсум тўпурари Баҳриддин Ваҳобов орқали ижобий нуқта қўйишни мўлжаллашганди. Аммо рақиб ҳимоячилари бунга йўл беришмади. Агар содир этилган хавфли вазиятлардан унумли фойдаланганимизда, бугун бемалол ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Начора, бу футбол!  Афсуски, доимо ўйлаган режаларинг осонликча амалга ошавермайди.

—  Жамоамиз олдига мухлисларга манзур бўладиган ўйин намойиш этиб, ғалабалар қозониш вазифаси юклатилган. Яширмайман, бизнинг молиявий аҳволимиз камтарона. Биз ҳам кучли легионерларни жалб этишни жуда истаймиз. Аммо ҳозирги имкониятимиз бунга йўл бермайди.

— Асосан маҳаллий футболчилар хизматидан фойдаланяпмиз. Яна бир турдан сўнг, навбатдаги чемпионат ниҳоясига етади. Гарчи, сафарда ўйнасак-да, унда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Навоийда кўпчилик ҳавас қиладиган футбол майдони барпо этилди. Келаси мавсумдан бошлаб  уй учрашувларимизни “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказамиз. Навоийда кучли ва рақобатбардош жамоа шакллантиришни режалаштирганмиз. Бу борада босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Янги мавсум олдидан таркибда ҳам, мураббийлар штабида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширилади. Навоийда футболни жуда севишади. Буни ҳар бир учрашувга ташриф буюраётган томошабинлар сони ҳам тасдиқлаб турибди.  Мақсадимиз эса аввало ана шу мухлислар ишончини оқлашдир. Бу йўлда бор куч ва имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз, албатта.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика