Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Ҳамиджон Актамов "Бухоро" билан дурангдан сўнг: "Икки очкодан қуруқ қолдик" News

Ҳамиджон Актамов "Бухоро" билан дурангдан сўнг: "Икки очкодан қуруқ қолдик"

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди. Учрашувда "Бухоро" ҳам, биз ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Юз фоизлик имкониятлардан фойдалана олмадик. Бугун кўпроқ биз ютишни истагандик. Икки очкодан қуруқ қолдик. Бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. 

Бизни узоқдан келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Ўз навбатида бухоролик мухлислардан ҳам миннатдорман. Ёмғир ёққанига қарамай, стадионда футбол ҳавосини сақлаб туришди. "Бухоро"га навбатдаги ўйинларда омад тилайман. 

Майдон биз учун ноқулайлик туғдирди. Тушунаман, янги майдонда илк маротаба ўйин бўлди. Барибир, майдонни текислаб қўйиш лозим. Бу ҳар икки жамоага ҳам ҳалал берди. 

Сўнгги дақиқалардаги ўзгариш? Элгужанинг соғлиғида муаммолар бор эди. Ҳарорати кўтарилган бўлсада, майдонга тушишини ўзи илтимос қилди. У шундай ҳолатда ҳам ўйнади. Бироқ, озгина қийналиб қолди. Шунинг учун уни ўзгартирдим. Биринчи бўлимдаги ўзгаришга келадиган бўлсак, регламентга биноан биз майдонга ёш футболчини туширишимиз керак эди", - деб фикрларга якун ясади Ҳамиджон Актамов.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика