Latest news

14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  2 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  11 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  10 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  33 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10

Ҳамиджон Актамов: «Бугун 2 очко йўқотдик» News

Ҳамиджон Актамов: «Бугун 2 очко йўқотдик»

Ўзбекистон суперлигасининг 8-туридан ўрин олган «Насаф» ҳамда «Қизилқум» баҳсидан (1:1) сўнг мехмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрлари билан бўлишди.

“Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Шахсан менга бугунги баҳс, жуда ҳам маъқул келди. Жамоамизда кўплаб қулай имкониятлар бўлди. Лекин улардан унумли фойдаланишда бироз омадимиз келмади. Агар вазиятлардан фойдаланганимизда, уйга 3 очко билан қайтган бўлардик. Тўғриси, «Насаф» жамоасига ҳамиша ҳавас кўзи билан қараганман. Ушбу клубнинг инфратузилмаси, ёшлардан иборат жамоаси кўрсатадиган ўйин менга жуда ёқади. Бугун икки жамоа ҳам тенг ўйин намойиш этди ва якунда дўстлик ғалаба қозонди. Шогирдларим мен берган вазифани 100 фоизга беажаришга ҳаракат қилди. Бугун 2 очко йўқотдик деб ўйлайман. Охирги ўйинлардаги кўрсатаётган натижаларимизга қарамасдан ҳали кўп ишлашимиз зарур. Хуршид Олимов секин аста ўйиндан-ўйинга мослашиб, асосий таркибда ўзининг ўрнини топиб бормоқда. Мавсум аввалидаги «Насаф» билан ўтказилган ўртоқлик ўйинлари билан расмий ўйинни солиштириб бўлмайди. Ариагнер Смит Медина ҳали минтақамизга мослашиб кета олмади. «Қизилқум» суперлиганинг энг ёши катта жамоаси эмас. Бу эски маълумот”, – дея сўзларини якунлаган мураббий. 

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика