Latest news

07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  0 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  63 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2

Ҳамид Деракшан: "Рақибни иккала қанотларини "ёпиб" қўйдик ва "Бунёдкор" чорасиз қолди" News

Ҳамид Деракшан: "Рақибни иккала қанотларини "ёпиб" қўйдик ва "Бунёдкор" чорасиз қолди"

"Бунёдкор" - "Персеполис" ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ҳамид Деракшан иштирок этди.
Матубот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Ҳамид Деракшан ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган "Персеполис" посбони Макони ҳам қатнашди.


"Барчага ассалом. Ўйин жуда яхши бўлди. Рақибимиз "Бунёдкор" бугун суносиб қаршилик кўрсатишди. Бизнинг асосий мақсад бу учрашувда ғалаба қозониш эди ва бу ишни уддаладик. Бунинг учун барча футболчиларим ҳамда дарвозабонимиз Маконига алоҳида ташаккур билдирмоқчиман", - дея ў сўзларини бошлади Ҳамид Деракшан.

Макони: Учрашув қизиқарли ва жуда қийин кечди. Авваллари ҳам ўзбек клубларига қарши ўйнагандик. Лекин бугунги "Бунёдкор" анча кучли ва ёрқинроқ ўйин кўрсатди. Мени учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топишганидан хурсандман. Лекин ғалабага бутун жамоа эришди ва бу ғалаба барчаники.

- "Бунёдкор" дарвозабонининг ўрнида бўлганингизда ҳимоячиларга қандай кўрсатма берган бўлардингиз?

Макони
: - Саволни бироз тушунмадим. Лекин "Бунёдкор" ёмон ўйнамади. Уларни ўйинлари борасида қандайдир эътироз билдириш қийин. 


- 1:0 қалтис ҳисоб. Аммо жамоа бугун голдан сўнг ҳужумга ўтишга уринмади. Нима учун?

Ҳамид Деракшан
: - Аввало хато қилмаслик учун эҳтиёткорлик билан ўйнадик. Шу сабаб кўп ҳам ҳужумга ўтишга уринмадик ва ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнадик.

- "Персеполис" бунга қадар 4 маротаба ўзбек клубларига қарши ўйнаган. Шуларнинг иккитасида дуранг ва яна шунча ўйинда мағлубиятга учрагандинглар. Бу биринчи ғалаба бўлди. Нимани эвазига ғалаба қозондинглар?

Ҳамид Деракшан
: - Сўнгги вақтларда биз "Бунёдкор" ўйинларини диққат билан ўргандик ва рақибни ҳар иккала қанотларини "ёпиб" қўя олдик. Шу сабаб "Бунёдкор" бугун чорасиз қолди ва биз ўзимизга керакли натижани қайд этдик. Ғалабамизнинг бош омили бу - рақибни яхши ўрганганимиз бўлди ва уларга ўз ўйинларини кўрсатишга имкон бермадик. Биз ушбу қора анъанани бузганимиздан хурсандмиз. Бугун шогирдларим кўрсатмаларимни аниқ бажаришди ва ғалаба қозондик.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика