Latest news

23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  30 22:55Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол". Таркиблар аниқ!  20 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  1 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  13

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..." News

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."

Бугунги куннинг асосий мавзуси Суперлиганинг сўнгги иштирокчиси номини аниқлаш бўлиб турибди.

Спорт принциплари бўйича айни пайтда "Хоразм" бу борада ҳаракатларни бошлаб юборган. Тошкентда йиғин ўтказаётган "Хоразм" бугун "Динамо"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувдан сўнг жамоа устози Ҳаким Фузайловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Қишки йиғиндаги биринчи назорат учрашувидан қандай хулосалар олинди?

- Бу таркибда майдонга тушганларнинг катта қисми ёшлар, хоразмлик йигитлар ҳисобланади. Уларни кўриб олдик.  Бу ўйинда турлича таркибни синовдан ўтказдик деган бўлардим. 

- Ҳаким Қаюмович янги мавсумга тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Режа асосида йиғинларни давом эттирмоқдамиз. Таркибга имкон қадар Суперлигада ўйнаган, тажрибали футболчиларни жалб қилиш устида иш олиб бормоқдамиз. Умуман олганда барчаси яхши кетяпти. Энди мавсумни қаерда бошлашимиз тўлиқ аниқ бўлса шунга қараб яна ҳаракатларимизга ўзгаришлар киритишимиз мумкин.

- Биринчи йиғин Хоразмда ўтказилди ва унда кўп маҳаллий футболчилар кўрикдан ўтди. Бу яна давом этаётганини кўришимиз мумкин...

- Декабрь ойида ташкил қилган йиғинимизда кўплаб ёшлар жамоамизда шуғулланди. Юқорида айтганимдек Суперлигада иштирок этадиган бўлсак табиийки таркибимизни кучайтириш керак бўлади. 

- Жамоанинг Суперлигада иштирок этиши бўйича ҳаракатлар қандай кетяпти?

- Хоразмлик мухлислар Суперлигани соғинишган. Элитада қатнашадиган бўлсак ишқибозларимизга катта байрам бўларди. "Хоразм" аввал ҳам Суперлигада ўйнаган ва ўшанда стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюрган. Клубимиз раҳбарлари барча ҳаракатларни амалга оширмоқда. Таркиб, майдон, инфратузилма борасида ишлар олиб борилаётганини айтишим мумкин. 

 - Хорижда йиғин ўтказиш учун қайси мамлакат танланмоқда?

- Бу устида ишлаяпмиз. Молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб Туркия йиғинини мўлжаллаб турибмиз. Фақат ундан аввал Тошкентда яна битта йиғин ўтказамиз. Таркибни 90 фоизга аниқлаштириб олган ҳолда хорижга йўл олишимиз мумкин. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика