Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  12 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   43 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  95 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Ҳаким Фузайлов: "Охирги тур ўйинларида йигитлар ёмон ҳаракат қилишмаяпти" News

Ҳаким Фузайлов: "Охирги тур ўйинларида йигитлар ёмон ҳаракат қилишмаяпти"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Арал" - "Хоразм" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлишини билардик. Тайёргарлик кўрдик, биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам вазиятларимиз бўлди. Биласизми, бу каби ўйинларда кўп гол бўлиши ҳам мумкин, ёки умуман ҳисоб очилмаслиги ҳам. Ҳаракат қилдик, бироқ гол ура олмадик. Тенг даражадаги учрашув бўлди деб ўйлайман.

- Жамоангиз дуранг натижа қайд этди. Хоразмлик мухлислар жамоадан кўпроғини кутишаётгани аниқ. Вазиятни қандай баҳолайсиз?

- Охирги тур ўйинларида жамоамиз ёмон ҳаракат қилаётгани йўқ, буни барча кўриб турибди. Биз натижаларни яхшилашга интилаяпмиз. Олдимизда хато ва камчиликларни таҳлил қилиб олишга фурсат бор.

- "Арал" жамоаси ҳақида фикрингиз?

- "Арал" яхши жамоа, таркибида ёш иқтидорлар кўп. Яна бу жамоада тажрибали футболчилар ҳам бор, масалан жамоа сардори Обид Жўрабоевни яхши танийман. Кейин Аъзам Алиевни ҳам алоҳида айтиб ўтса бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика