Latest news

10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  4 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  8 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  14 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  11 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2

Ҳаким Фузайлов: “Жамоа натижа кўрсата олмаса, бунга бош мураббий жавоб беради” News

Ҳаким Фузайлов: “Жамоа натижа кўрсата олмаса, бунга бош мураббий жавоб беради”

Про-лиганинг 20-туридан ўрин олган “Машъал” - “Хоразм” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- “Машъал” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, ёмон ҳаракат қилмадик. Вазиятларимиз бўлди, ҳаммасидан ҳам унумли фойдалана олмадик. Таъкидлаш жоиз, “Машъал” бугунги учрашувда ғалабага эришган бўлса-да, катта устунликка эга бўлмади. Кўрсатган ўйинимиз ёмон эмас, лекин натижа борасида мақтана олмаймиз.

- “Хоразм” жамоаси ўз олдига катта мақсадларни қўйгани ҳақида айтиб келасиз. Бироқ, жамоа айни дамда турнир жадвалида қуйи 3 таликда турибди. Бу ҳолатни клуб раҳбарияти ва жамоа мухлислари қандай қабул қилишмоқда?

- Натижа учун бош мураббий ва мураббийлар штаби жавобгар бўлади. Ҳаракат қилаяпмиз, ҳар ўйинда ғалаба учун режа тузамиз. Бироқ, ўхшамаётган жиҳатлар кўп. Натижа ёмон бўлаётган экан, демак жамоа янгиликларга муҳтож.

- Захиралар ўзини қайд даражада оқлади деб ҳисоблайсиз?

- Мағлубиятдан қтулиб қолиш учун ҳаракат қилдим. Ҳозир ҳеч кимни айблай олмайман, айтиб ўтганимдек, натижа учун бош мураббий жавобгар. Эътирозлар ҳам йўқ эмас, кўплаб ҳужумлар ташкил этаётган бўлсак ҳам, вазиятларни голга айлантиришда оқсаяпмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика