Latest news

08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  4 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  1 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  17 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  15 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  14 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  17 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3

Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги "Истиқлол" ҳақида News

Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги "Истиқлол" ҳақида

Бугун, 12 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида АГМК клуби Олмалиқда Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан ўйнайди.

Душанбенинг "Истиқлол" клуби 2018 йилги мавсумни 21та ўйинда 51 очко тўплаб, чемпионликка эришди. Жамоа охирги беш йилда Тожикистон чемпионлигини ҳеч кимга бермай келмоқда.
Мазкур клуб Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳеч қачон иштирок этмаган. ОФК кубогида эса 2015 ва 2017 йилларда финалга қадар етиб борган.

"Истиқлол" 2018 йил Тожикистон кубоги финалида "Регар-ТадАз" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, еттинчи марта мамлакат кубоги соҳибига айланди. Бу Тожикистон клублари учун мутлоқ рекорд ҳисобланади.

Жамоани айни вақтда ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш Ҳаким Фузайлов бошқармоқда. Ҳаким Қаюмович 2018 йилнинг 3 декабрь куни “Истиқлол” бош мураббийи этиб тайинланган.



Бугунги кунда жамоа юлдузи Эҳсони Паншанбе ҳисобланади. Ёш бўлишига қарамай тезда клубнинг асосий ўйинчисига айланиб олди. 1999 йилда туғилган ярим ҳимоячи 2018 йилда Тожикистоннинг энг яхши футболчиси деб топилгани ҳам бежиз эмас.

Ўтган йил жамоа ҳужумчиси Шериддин Бобоев 12та гол билан Тожикистон чемпионати тўпурари бўлган эди. Эътиборлиси у ҳам 1999 йилда таваллуд топган.

28 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи Фатхулло Фатхуллоев 2008 йилдан буён "Истиқлол" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2007 йилдан бери Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ҳозирга қадар терма жамоа либосида 57та марта майдонга тушиб 9та гол уран.

Айни пайтда "Истиқлол" сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Жалил Кимсанов тўп тепмоқда. У "Сўғдиёна", "Қизилқум", "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" клубларидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш. "Истиқлол"да ўтган йил бошқа бир ҳамюртимиз Жаҳонгир Абдумўминов ўйнаган эди.



"ИСТИҚЛОЛ" (Тожикистон)
Лақаби
: "Шерлар"
Ташкил топган сана: 2007 йил, ноябрь ойи
Уй стадиони: Республика Марказий стадиони
Сиғими: 24000 томошабин
Клуб президенти: Шохрух Саидзода
Бош мураббий: Ҳаким Фузайлов
Клуб расмий сайти: fc-istiklol.tj
Техник ҳомий: Joma

Совринлари
Тожикистон чемпиони -
7 марта
Тожикистон кубоги соҳиби - 7 марта
Тожикистон футбол Федерацияси кубоги соҳиби - 4 марта
Тожикистон Суперкубоги соҳиби - 7 марта
ОФК Президенти кубоги соҳиби - 1 марта



"Истиқлол" таркиби:
Дарвозабонлар

1.Рустам Ятимов
22.Никола Стошич
36.Беҳруз Хайриев

Ҳимоячилар

2.Жалил Кимсанов (Ўзбекистон)
3.Табризи Давлатмир
4.Бахтиёр Қаландаров
5.Искандар Жалилов
6.Фируз Караев
19.Аҳтам Назаров
21.Олексей Ларин (Украина)

Ярим ҳимоячилар

7.Михайло Цакич (Сербия)
8.Нуриддин Давронов
10.Алишер Жалилов
11.Муҳаммаджон Раҳимов
13.Нозим Бобожонов
17.Эҳсони Паншанбе
18.Фатхулло Фатхуллоев
20.Амирбек Жўрабоев
70.Шаҳром Сулаймонов

Ҳужумчилар

9.Сулаймон Мухадов (Туркманистон)
14.Шериддин Бобоев
23.Шаҳром Самиев
28.Камрон Турсунов




AGMK

Dilshod Djuraev - 25', Sanat Shikhov - 72', Jasurbek Khaqimov - 78', Zafar Polvonov - 82'

AFC Champions League Qualification . Round 1/2

12/02/2019, 16:00

2
:
4
Finished

FC Istiklol

Muhammadjon Rahimov - 2', Jalil Kimsanov - 62'

45'
90'
25'  Dilshod Djuraev
72'  Sanat Shikhov
78'  Jasurbek Khaqimov
82'  Zafar Polvonov
2'  Muhammadjon Rahimov
62'  Jalil Kimsanov

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика