Latest news

21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  0 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  5 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1

Ҳакамлар, суд ходимлари ва журналистлар тўп тепганда News

Ҳакамлар, суд ходимлари ва журналистлар тўп тепганда

14 ноябрь куни "Ўзбекистон" спорт мажмуасида олий лига ҳакамлари, Ўзбекистон Олий суди ходимлари ва спорт журналистлари ўртасида мини-турнир бўлиб ўтди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган бу тадбирда тўрт жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Спорт журналистлари жамоасининг асосини "Championat.asia" сайти ходимлари ташкил этишгани эътиборга молик.

Аввалига журналистлар жамоаси "Мудофаа вазирлиги Кубоги-2015" соҳиби бўлган Олий суд жамоасининг асосий таркибига имкониятни бой берди.


Иккинчи жуфтликда Равшан Эрматов сардорлигида олий лигамизда фаолият олиб бораётган ҳакамлар гуруҳи Олий суднинг иккинчи таркибига қарши баҳс олиб бориб ғалаба қозондилар.

Учинчи ўрин учун кечган ўйинда спорт журналистлари рақибларини енгишни уддалашди. 

Олий суд раиси ўринбосари Раҳимжон Обидов сардорлигида залга тушган Олий суд ходимлари ва олий лига ҳакамлари ўртасида кечган финалнинг асосий вақти жанговар дуранг билан якунланди. Хаттоки, пенальтилар сериясида ҳам кучлар тенг келди.

Бир неча соат мобайнида турли соҳа вакиллари спорт майдончасидаги баҳсдан кўз узишмади. Барча жамоалар вакиллари жуда яхши жисмоний тайёргарликка эга эканликларини таъкидлаш даркор. Соғлом турмуш тарзи тарафдорлари сафи мана шундай учрашувлар боис кенгайиб бориши шубҳасиз.

Дарвоқе, шу куни мажмуада болалар ўртасида ташкил этилган байрам иштирокчилари Равшан Эрматов билан биргаликда эсдалик учун суратга тушганликлари ҳам эътиборни тортди.

Дўстона турнир барчада катта таассурот қолдирди. Бундай учрашувларни анъанавий тарзда ўтказишга келишиб олинди.

Учрашувлардан лавҳалар акс этган сара суратларни томоша қилинг.




\


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика