Ҳакамлар "Насаф"га ёрдам берадими? Улар "Сурхон"га қарши ўйинда "Пахтакор"ни ўлдиришдими? 14 ва 16-тур учун ҳакамлик таҳлили
24 aug 14:10
News
Ҳакамлар "Насаф"га ёрдам берадими? Улар "Сурхон"га қарши ўйинда "Пахтакор"ни ўлдиришдими? 14 ва 16-тур учун ҳакамлик таҳлили
Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" telegram канали) Суперлиганинг 16-тур ўйинларидаги эпизодларни таҳлил қилди.
✅ "Металлург" - "Нефтчи" ВИДЕОНИ КЎРИШ
Биздаги такрорий вазиятлар бўйича ҳакамнинг якуний қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин. Жиддий қоидабузарлик ууян "Нефтчи" ўйинчисига тўғри қизил карточка кўрсатилди. Бу рақибнинг хавфсизлиги учун очиқдан-очиқ хавф-хатар, оёқнинг ҳимояланмаган қисмига пастга босим билан зарба бериш. Ҳакамнинг аввалига ўйинчини жазоланмагани жуда ёмон. ВАР тўғри аралашди.
✅ "Олимпик" - "Сўғдиёна" ВИДЕОНИ КЎРИШ
Ҳакам учун "майдондаги" жуда қийин ва динамик вазият. Шундай вазиятлар учун ҳам ВАР керак. Якунда тўғри қарор қабул қилинди – жарима майдончасига қадар фол. Қоидабузилиш "Сўғдиёна" ҳимоячисии рақиб ўйинчисининг траекториясини кесиб ўтаётганда оёқда содир бўлмоқда. Якунда у ҳужум ўйинчисининг оёғини илиб олди. Истиқболли ҳужум тўхтатиб қолингани сабаб сариқ карточка. Бу ерда гол уришдан яққол маҳрум қилиш йўқ, сабаби унинг олдида курашга киришиши мумкин бўлган бошқа ҳимоячи бор эди.
✅ "Динамо" - ОКМК ВИДЕОНИ КЎРИШ
Ҳакам "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилаб ва мезбонлар ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатиб тўғри қилди. Бу гол уриш имкониятидан яққол маҳрум қилиш. Ҳакамнинг яхши позициясини қайд этаман, аммо у эҳтимол қандай карточка кўрсатишни ўйлагани учунми, қарор узоқ қабул қилди. Ҳимоячи тўпга ўйнашга уринди, шу сабаб бу қизил эмас, балки сариқ карточкадир.
✅ "Динамо" - ОКМК ВИДЕОНИ КЎРИШ
"Икки қарорли" вазият. Фолни қайд этиш ва ўйинни давом эттириш мумкин эди. Барчаси ҳакамнинг ўйинда яккакурашлар учун қандай планка қўйганида. Агар ҳакам бутун ўйин давомида шундай услубда ўйнашга берган бўлса, ҳаммаси жойида. Бу вазиятда очиқдан-очиқ фол йўқ. Ҳа, оёқларда кичик контакт бор, аммо бу йиқит эмас, "Динамо" ўйинчиси томонидан қандайдир итариш йўқ. Яхши футболда бу ўйинни давом эттиришни англатади. Бу қарорда ҳеч қандай "криминал" нарса йўқ, умумий олганда ҳакамни қўллаб-қувватлаш мумкин.
❌✅ "Динамо" - ОКМК ВИДЕОНИ КЎРИШ
Биринчи кўзга ташланадиган нарса – ҳакамнинг ўта ёмон позицияси ва жарима тўпи амалга оширилганидан сўнг жуда ёмон ҳаракати. Узатма амалга оширилмоқда, ҳакам узоқда турибди ва ўз позициясини яхшиламаяпти. ОКМК дарвозабони рикашетдан сўнг тўпга интилмоқда ва уни эгаллай олмаяпти. Ҳакам эса ҳалиям жойида турибди. Жарима майдончаси ичида йиқилиш рўй бермоқда, ҳакам эса энди-энди эпизод жойига икки қадам ташлади. Бу жуда ёмон, шу сабабдан ҳам шундай нотўғри қарор. ВАР аралашиб тўғри қилди, сабаби "Динамо" ўйинчиси томонидан очиқдан-очиқ симуляция. Сариқ карточка ва ОКМК фойдасига эркин зарба.
✅ "Қизилқум" - "Насаф" ВИДЕОНИ КЎРИШ
ВАР тўғри аралашди, "Насаф" ўйинчиси жиддий қоидабузарлик учун четлатилиб тўғри қилинди. Тишлар билан давомий ҳаракат бор. Зарба жойи товондан юқорида. Бу қизил карточка кўрсатиш учун асос бўлади. Ҳакам ёрдамчиси яхши позицияда эди ва бош ҳакамга қарорини айтиши керак эди, аммо у ҳаттоки фолни қайд этмади ҳам (байроғини кўтармади).
✅ "Пахтакор" - "Локомотив" ВИДЕОНИ КЎРИШ
Ҳужумни бузгани учун қўпол ўйини учун "Локомотив" ҳимоячисига сўзсиз сариқ карточка. Қизил карточка ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас, "Пахтакор"нинг ҳужумкор ўйинчисини бошқа ҳимоячи кутиб олиши ва тўп учун курашга киришиши мумкин эди.
✅ "Андижон" - "Сурхон" ВИДЕОНИ КЎРИШ
ВАРнинг жуда ақлли ҳаракати. Аввалига у "Андижон" ҳимоячиси дарвоза томон зарба берилган вазиятда қўлини қўйганини кўрсатмоқда. Қўл танани кенгайтирмоқда, бу қоидабузарлик. Аммо, ВАР бундан бирозгина олдин ҳимоячи тўпга ўйнаган пайт унинг оёғи яққол босиб олинганини баҳолашни таклиф қилмоқда. Тўғри қарор – фол мудофаа фойдасига ва "Сурхон" ўйинчисига сариқ карточка.
❌ "Андижон" - "Сурхон" ВИДЕОНИ КЎРИШ
"Андижон" ҳужумчиси биринчи бўлиб тўпга ўйнамоқда, "Сурхон" дарвозабони эса шунчаки кечикмоқда. Бу 100% пенальти. Ҳакамлар "Андижон" фойдасига пенальти белгиламай хатога йўл қўйишди.
✅ "Навбаҳор" - "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ
"Бунёдкор" ҳимоячиси томонидан ҳеч қандай фол кўрмаяпман ва нега "Навбаҳор" ўйинчиси оғриқ сезаётгандан ўзини тутди? Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди.
✅ "Навбаҳор" - "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ
Телетрансляцияда (ўйин лавҳаси) бор ракурслардан ҳакамнинг "Бунёдкор" фойдасига пенальти белгилаш қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин. ВАР ҳам тўғри аралашмоқда. "Навбаҳор" ҳимоячисининг қўли рақиб юзига қараб ҳаракатланмоқда, сўнгра унинг елкасига қўйилмоқда. Аммо, аввалига қўл ҳаракати бўлгани ва тирсак билан юзга тегилгани муҳим. Бу пенальти ва "Навбаҳор" ҳимоячисига қўпол ўйин учун сариқ карточка.
✅ "Навбаҳор" - "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ
ВАРнинг аралашуви ва "Бунёдкор" ҳимоячисига қизил карточка кўрсатиш қарори тўғри бўлди. Бу вазиятда гол уриш имкониятидан яққол маҳрум қилиш ҳолати бўлди. Тўпга бироз теккан ҳужумдаги ўйинчи уни муваффақиятли тарзда ва рақиб ёнидан олдинга ҳаракатлантирди. У шундай ҳолатда бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. "Бунёдкор"нинг бошқа икки ҳимоячиси етарли даражада узоқда эди, шу сабаб қизил карточка ҳақида гапириш мумкин. Шунингдек, дарвозага ҳам яқин масофа қолгани муҳим жиҳат.
✅ "Навбаҳор" - "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ
"Навбаҳор" ҳужумчисининг қўлига тўп теккан ҳужумнинг илк қисми саволларни уйғотмоқда. Аммо, такрорий вазиятларнинг сифати сабаб у ерда қўл билан ўйин бўлганини аниқ айта олмаймиз.
Шундан сўнг дарвоза томон тўп йўналтирилган тўпни "Бунёдкор" посбони ушлай олмади ва катта эҳтимол билан рақибнинг юз қисмига қўли тегди. Аммо, бу ерда ҳам ракурслар жуда ёмон ва аниқ қоида бузилишни айтиш қийин. Умуман олганда ҳакам яхши позицияда эди, у эпизодни кўрди ва пенальти беришга ҳаққи бор эди.
❌ P.S. ЎзФҲМ эксперт-ҳакамлар комиссияси ушбу вазиятда ҳакамнинг пенальти бериш қарорини хато деб топди.
Экспертимиз шунингдек Суперлига 14-турининг кўчирилган ўйинларидаги эпизодларни таҳлил қилди.
✅ "Нефтчи" - "Сўғдиёна" ВИДЕОНИ КЎРИШ
Бу ракурслар билан "Сўғдиёна" ҳимоячисининг рақиб юзига текканини 100% айтиш имносиз, шу сабаб ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш керак. Эҳтимол тегиш бўлгандир, аммо атайлаб қилинган зарба йўқ, шу сабаб ўйинни давом эттириш оптимал қарор.
✅ "Олимпик" - "Насаф" ВИДЕОНИ КЎРИШ
ВАР ақлли ишлади. "Насаф" футболчисининг қўли тўпга тегишга интилмоқда, бу қоида бузилиши. Қўл билан ўйин ва шундан сўнг хавфли ҳужум кетмоқда, шу сабаб ВАР ушбу эпизодни кўрсатиши шарт эди.
❌❌ "Олимпик" - "Насаф" ВИДЕОНИ КЎРИШ
Менимча, фол бор эди. "Олимпик" ўйинчиси тўпга биринчи бўлиб ўйнамоқда. "Насаф" футболчичиси тўпга тегмаяпти ва "елкага" ўйнамоқда, бироз белга ҳам, шу сабаб "Олимпик" ўйинчиси мувозанатни йўқотди. Идеал ҳолат фолни бирдан қайд этиш керак эди. ВАР эпизодга тўғри аралашди, аммо ҳакам мониторга келганидан сўнг ҳам голни ҳисоблаб қўпол хатога йўл қўйди.
✅ "Пахтакор" - "Сурхон" ВИДЕОНИ КЎРИШ
Ҳакам идеал позицияда эди ва вазиятни жуда яхши кўрди. Эҳтиётсизлик сабаб "классик" пенальти: "Пахтакор" ўйинчиси рақиб тиззасига тегмоқда. Пенальти тўғри белгиланди.
✅ "Пахтакор" - "Сурхон" ВИДЕОНИ КЎРИШ
Бу ҳам ВАР қўллаб-қувватлаши керак бўлган ҳакамнинг тўғри қарори. "Сурхон" ўйинчиси фолни юмшатмоқда – оёғини букмоқда, зарба пастга бўлди. Парвоз фазаси йўқ, қўпол ўйин. Ҳа, у эҳтимол рақиб тиззасига теккандир, аммо атайин эмас. Асосий тегиш жойи пастга тўғри келди. Бу қизил карточка эмас, огоҳлантириш тўғри бўлди, ВАР эса аралашмай тўғри қилди.
Шундай экан, 16-тур ва 14-турнинг кўчирилган учрашувларида учта хатога йўл қўйилди. Улардан иккитаси натижага таъсир қилди - "Андижон" - "Сурхон" ўйинида белгиланмаган пенальти (меҳмонлар фойдасига хато) ва "Олимпик" - "Насаф" ўйинида гол (меҳмонлар фойдасига хато).
Comments