Latest news

10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  2 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   1 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 08:10Анчелотти Бразилия МТЖга мамлакат футболи афсонасини ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилмоқчи  4 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  9 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  23 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0

Ҳакамлар ҳам тотализаторга аралашиши мумкинми ва у қандай бўлади? News

Ҳакамлар ҳам тотализаторга аралашиши мумкинми ва у қандай бўлади?

Элёр Турсунов ёлғиз бўлмаса керак?

Элёр Турсунов четлатилганида, ўзимизда Фахриддин Рўзиев роса унини ёнини олганида, уларни ҳимоя қилмагин дегандим.

Бугун у кишим тотализатор ўйнаганлари аниқланиб, ЎФА томонидан четлатилди.

Ҳакам қандай қилиб ўйинга "ставка" қилиши мумкин?

Нечта сариқ бўлади?

Нечта қизил бўлади?

Ўйинда пенальти бўладими ёки йўқми?

Бу ишларни клубларга билдирмай ҳам амалга оширса бўлади. Чунки ҳакам истаса, оддий вазиятдан ҳам қизил карточка ясаса бўлади, ҳудди шундай пенальти ҳам, албатта у ўйинда ВАР бўлмаса.

2021 йил анча гуллаган эканлар "братан".

"Бунёдкор" - "Қизилқум" билан мавсум аъло кайфиятда бошланган. 8та сариқ, 1та пенальти.

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" ўйинида 9та сариқ карточка кўрсатган эканлар.

"Сўғдиёна" - "Насаф"да эса 8та сариқ, етмаганига 2та пенальти. 

"Нефтчи" - "Хоразм"даям "куш" урилган бўлса керак, 6та сариқ, 2та қизил.

Менимча шу ўйинлар аниқ бор, чунки у битта эмас, иккита эмас, бир нечта ўйинда иш қилганлиги ҳақида маълумот бор.

Тотализаторга пул тикилганлиги исботланган барча ўйинлардаги инспекторларни ҳам текшириш лозим. Чунки, агар улар атайин берилган сариқ, қизил ва пенальтиларга кўз юмиб яхши баҳо қўйиб юрган бўлиши керакки, Турсунов  узоқ вақт давомида бу ишни қилиб келган. 

У билан ўша ўйинларда ишлаган қанот ҳакамларини ҳам яхшилаб назоратдан ўтказиш даркор.

Яна бир маротаба айтаман, агар майдонда тўп тепаётган футболчи катта маош олаётган бўлса, бу унинг айби эмас, меҳнати. Шундай ишга қўл ураётган ҳакамлар, мен ҳам футболчи каби 10-15 минг доллар топишни истайман деса, бошқатдан туғилиб, футболчи бўлсин. Ҳаммани ризқи бор, ҳеч ким ортиғига эришмайди. Ойига 200 доллар ҳам олмайдиган футболчи бор. Ҳудди шундай ҳакамлар ичида ФИФА, ОФК даражасига чиқиб, халқаро ўйинлардаги мукофотларини ошириб бораётганлари ҳам бор. Ҳамма соҳада ишлаган одам яхши даромад қилади.

Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика