Latest news

21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  5 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:35Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" (онлайн ҳисоб)  24 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  15 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  8 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  6 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0

Ҳайдаров “Динамо”га собиқ шогирдларини таклиф этмоқда News

Ҳайдаров “Динамо”га собиқ шогирдларини таклиф этмоқда

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги “Динамо” жамоаси ҳам айни пайтда ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда.
Оралиқ танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида бош мураббий таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган. Хусусан клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, самарқандликларнинг машғулотларига куни-кеча икки ҳимоячи Алишер Саматов ва Аваз Агалиев келиб қўшилишган. Хабарингиз бўлса керак, бу футболчилар биринчи даврани "Қизилқум"да ўтказишганди. Ўшанда уларни жамоага Равшан Ҳайдаров жалб этган. Кўриниб турибдики, Саматов ва Агалиев яна Ҳайдаров қўли остида ўйнашга яқин турибди. Фақат бу сафар "Динамо"да.

Айтиш керакки, бундан аввал "Пахтакор"дан Ильдар Маматказин ва "Нефтчи" билан хайрашишга улгурган Ойбек Нурбоев "Динамо" йиғинига келиб қўшилишганди. Эътиборлиси бу футболчиларнинг иккиси ҳам ҳимоячи саналади. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мураббийлар штаби иккинчи даврага мудофаа чизиғини жиддий тарзда кучайтиришни мақсад қилган кўринади.

“Динамо” бугун Самарқандда биринчи лига вакили “Шердор” билан синов-назорат баҳсини ўтказиши режалаштирилган. Жамоа ўз қароргоҳида 19 июлга қадар бўлади ва 20 июльдан йиғинни Тошкентда ўтказиш кўзда тутилган.

Жамоадан кетганлар ҳақида эса ҳозирча биргина Александр Клецковни айтиш мумкин. Маҳоратли ҳимоячининг яқиндагина Туркия биринчи лигаси иштирокчиси “Ордуспор”га ўтганидан хабарингиз бўлса керак.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика