Latest news

21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  0 21:24АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 1:0 (матнли трансляция)  64 21:09А Серия. "Милан" – "Интер". Таркиблар аниқ!  4 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  13 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  64 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  62 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  9 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  14 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  21 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  2 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  12

Ҳафта иқтибослари ёхуд Жо Харт, Фил Невилл ва бошқалардан ажойиб фикрлар News

Ҳафта иқтибослари ёхуд Жо Харт, Фил Невилл ва бошқалардан ажойиб фикрлар

Одатга кўра ўтган ҳафта Европа матбуотида янграган энг сара фикрларни келтириб ўтамиз.

- "Месси жуда таъсирчан. У билан бирга тўп тепиш мен учун имтиёз. У ҳар доим ҳайратлантиради, у бошқа сайёрадан келган". ("Барселона" қанот ҳимоячиси Нельсон Семедонинг "Эйбар"га қарши баҳсдан сўнг Месси ҳақида айтганлари)

- "Бу ижтимоий тармоқнинг гўзал томони. Матбуот ҳар доим дарвозанинг "тўққизлиги"га бориб тушадиган голларни беришни ёқтиради. Аммо матбуот машғулотнинг тўлиқ қисмини интернетга жойласа, унда одамлар унинг 99 фоиз зарбалари хато кетганини кўриб олишади". ("Вест Хэм" дарвозабони Жо Харт машғулот пайтида ўзига жуда чиройли гол урган Пабло Сабалета ҳақида)

- "Бу мамлакатда ҳамма Осман Дембеле билан Килиан Мбаппени олқишлайди, лекин ҳеч ким Маркус Рэшфорд ҳақида гапирмайди. Нимага? Чунки у инглиз. Шу боис ҳам Рэшфорд ҳақида гап кетганда "Ҳа, у яхши ўйнаяпти" деб қўя қоламиз. Аммо мен шуни айтишни хоҳлардим, Рэшфорд савия жиҳатдан Мбаппе ва Дембеле билан бир ўринда туради. Мураббий Рэшфордни исталган нуқтада ўйнатиши мумкин. Унинг нархи 100-150 миллион фунт орасида. Уни Луи ван Гал мухлисларга танитди. Эндиликда Жозе Моуриньо қўл остида ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти". ("МЮ" собиқ футболчиси Фил Невилл ёш ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг имкониятлари ҳақида)

- "Биз катта акуламиз ва олдимиздан ким чиқса шу заҳоти паққос туширамиз". ("Манчестер Сити" ҳимоячиси Бенжамин Менди жамоасининг ҳозирги кучи ҳақида)

- "Пойга давом этади. Левандовский олдинга ҳаракат қилган заҳоти мен уни қувиб ўтишга уринаман. Мавсум тугагунча Левандовскийни ортда қолдириб кетиш мен учун қийин ишмас". (Айни пайтда Германия чемпионати тўпурари бўлиб турган Пьер-Эмерик Обамеянг пойгада ғолиб чиқиши ҳақида)

- "Хотиним билан биринчи бор танишганимда "Севилья"да тўп тепардим, Уни учратганимдан кейин фаолиятимда туб бурилиш юзага келди. 2013 йилги мавсумни жуда яхши ўтказдим ва "Севилья" тарихида Диего Марадонадан кейин хорижлик иккинчи жамоа сардори бўлдим. Бу мен учун унутилмас кунлар бўлганди". (Хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитич фаолиятига хотини қандай таъсир ўтказгани ҳақида)


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика