Latest news

19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  1 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  0 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  4 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  1 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  11

Гвардиола: "О'Райли Англия Кубоги ярим финалида ўйнайди" News

Гвардиола: "О'Райли Англия Кубоги ярим финалида ўйнайди"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Нико О'Райлини Англия Кубоги ярим финалида ўйнатишга ваъда берди.

Якшанба куни "Сити"га "Борнмут" устидан ғалаба қозонишида айнан О'Райли ёрдамга келиб, 2 та ассист амалга оширди. У танаффусда Абдуқодир Ҳусановни алмаштирди.

Гвардиоланинг таъкидлашича, О'Райли олдинги турда ҳам катта таассурот қолдирган, шунинг учун 20 ёшли англиялик футболчи 4 ҳафтадан сўнг "Уэмбли"да бўлиб ўтадиган Кубок ўйинида майдонга тушади.

"Нико "Плимут" дарвозасига иккита тўп киритганди ва бугун ҳам ўйинга ижобий таъсир ўтказди. У албатта ярим финалда ўйнайди!

У жуда яхши ўйнади. Шу ўринда, унинг ҳужумкор ярим ҳимоячи эканлигини унутмаслигимиз керак. Тезкор, жуда ақлли ва тўп билан яхши муомала қилади, рақиб дарвозаси олдида доим хавфли вазият ҳосил этади", – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" мусобақа ярим финалида "Ноттингем Форест" билан беллашади. Учрашув 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика