Latest news

13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  0 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  1 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  0 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  1 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  9 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  10 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2

Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қиммат футболчисида ярим ҳимояда ўйнаш учун зарур бўлган муҳим фазилатни кўрмаётганини айтди News

Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қиммат футболчисида ярим ҳимояда ўйнаш учун зарур бўлган муҳим фазилатни кўрмаётганини айтди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг 53 млн фунт стерлингга тушган португалиялик легионери Матеус Нунесни ярим ҳимояда ўйнаш учун етарлича ақлли эмас деб ҳисобламоқда.

"Сити"нинг МЮ билан "Олд Траффорд"да 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган ўйинидан сўнг Нунес яна ўнг қанот ҳимоячиси позициясида майдонга тушганди. Гвардиола матбуот анжуманида ярим ҳимоячи учун зарур бўлган муҳим фазилатни айтиб ўтди ва унинг фикрича, бу нарса Нунесда йўқ.

Пепнинг айтишича, Матеус Нунесда майдон марказида тўп тепиш учун совуққонлик етишмаяпти, бироқ ўнг қанот ҳимоячиси ўрнида истиқболи борлигини таъкидламоқда.

"У жисмоний тайёргарлиги туфайли яхши ўнг қанот ҳимоячисига айланиши мумкин. Менимча, у марказда ўйнаши керак бўлган футболчи эмас, чунки у етарлича ақлли ва зийрак эмас", – деди Гвардиола.

"Сити" Нунесни 2023 йилда 53 млн фунт стерлингга ярим ҳимоя учун сотиб олганди. Сўнгги ўйинларда у январь ойида Италиянинг "Милан" клубига ижарага берилган ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокернинг ўрнини эгалламоқда.

"Манчестер дербиси"дан кейин "шаҳарликлар" 52 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика