Latest news

18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  1 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  7 18:30Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  8 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  13 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  5

"Гуруҳдан меҳнатимиз билан чиққанмиз. "Ал Шабаб"да йўқ нарса "Насаф"да бор" — Марко Станоевич яна нималар деди? Қачон сафга қайтади? News

"Гуруҳдан меҳнатимиз билан чиққанмиз. "Ал Шабаб"да йўқ нарса "Насаф"да бор" — Марко Станоевич яна нималар деди? Қачон сафга қайтади?

"Насаф" ОЧЛ плей-офф учрашувида 19 февраль куни Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" жамоаси билан тўқнаш келишидан хабарингиз бор.

"Аждарлар" мазкур учрашувга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Лекин таркибда айрим йўқотишлар ҳам йўқ эмас. Ноябрь ойи охирларида жарроҳлик амалиётини ўтказган Марко Станоевич бўлажак расмий ўйинда майдонга тушмаслиги эҳтимоли юқори. 

Al Shabab

Hussain Al Qahtani - 12', Ever Banega - 54'

AFC Champions League Final Stage . Round 1/8

19/02/2023, 23:00

0
:
2
Finished

Nasaf Qarshi

45'
90'
7'  Hassan Tambakti
12'  Hussain Al Qahtani
12'  Ever Banega
54'  Ever Banega
54'  Hussain Al Qahtani
70'  Hattan Sultan Bahbri (Fahad Al-Muwallad)
83'  Cristian Guanca (Turki Al Ammar)
89'  Riyadh Sharahili (Majed Omar Kanabah)
90'  Nader Abdullah Al Sharari (Saeed Al-Rubaie)
65'  Sherzod Nasrulloev (Muhammadjon Rahimov)
65'  Golib Gaybullaev (Shukhrat Mukhammadiev)
79'  Javokhir Sidikov (Nodirbek Mukarov)
79'  Jurabek Mannonov (Shakhzod Akromov)
79'  Oybek Bozorov (Sukhrob Nurulloev)

- Марко айни пайтда ҳолатингиз қандай? "Ал Шабаб" билан ўйингача тикланишга улгурасизми?

- Ноябрь ойи охирларида "Динамо" билан ўйинда олган жароҳатимни даволатиш мақсадида жарроҳлик амалиётига қўл урдик. Тикланиш режа бўйича давом этмоқда. Мазкур жараён якунлангач жамоа ихтиёрига қайтаман. Менимча, "Ал Шабаб" билан ўйинга улгурмайман. 

- Тахминан қачон сафга қайтишингиз мумкин? Қанча вақт керак бўлади?

- Ҳозир бирор аниқ гап айта олмайман. 

- "Насаф"дагилар билан алоқада бўлиб турибсизми?

- Бош мураббий, футболчилар билан доимий равишда алоқадаман. Албатта об-ҳаво ҳам тайёргарликка таъсирини ўтказяпти. Лекин бу таъсир қилмайди, деб ўйлайман. Олдинда Туркия йиғини ҳам бор. 

- Бошқа жамоаларда жиддий ва кўзга кўринарли трансферлар амалга ошяпти. "Насаф"да катта ўзгариш кўрмаяпмиз. Бу ОЧЛ ва чемпионлик учун ҳавотирларни оширмайдими?

- Яхши томони шуки, "Насаф" ўз тарбияланувчиларига ишонади. Ўзини кўрсатиши учун имконият беради. Бошқа жамоалар қизиқтирмайди. Мен фақат "Насаф"ни ўйлайман. 

- ОЧЛдаги рақиб жиддий. "Ал Шабаб" ўша паллада зўр спорт формасида бўлади, табиийки бизда ҳали чемпионат бошланмаган. Бунда устунлик саудияликлар томонига ўтиб кетмайдими?

- Албатта, рақиб оддий жамоа эмас. Уларда бор нарса бизда йўқ, бизда бор нарса уларда йўқ. Жамоамизда ёшлик шижоати катта устунлик беришига ишонаман. Гуруҳдан тасодифан чиқмаганимизни исботлашимиз керак. Меҳнатимиз билан кейинги босқичга йўл олдик. Ўз имкониятларимиздан фойдаланишимизга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди. 


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика