Latest news

01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  0 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  0 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  5 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  2 22:51АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Асосий таркиблар маълум!  33 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  33 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4 21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  19 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 20:48Микель Артета: "Ливерпуль" чемпионликка ҳақли эди"  0 20:15Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади  56 19:59Аббосбек Файзуллаев: "Ҳусанов мени "Сити"га таклиф қилмади"  18 19:16Суперлига. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  3

"Гулистон" - "Насаф" 0:4. Мураббийлар қандай фикрда? News

"Гулистон" - "Насаф" 0:4. Мураббийлар қандай фикрда?

Кеча бўлиб ўтган "Гулистон" - “Насаф” 0:4 учрашувидан сўнг одатдагидек мураббийлар учрашув ҳақидаги ўз фикрларини баён қилиб ўтишди.
"Гулистон" футбол клуби расмий сайти - www.fcguliston.uz сайтида чоп этилган хабарга кўра: Бахтиёр Ашурматов шогирдлари мазкур учрашувга бир қатор йўқотишлар билан етиб келишганди. Жумладан, жамоанинг етакчи аъзолари Алишер Шoғуломов ва Собир Усмонхўжаевлар жарроҳлик столига ётишган бўлса, тажрибали ҳужумчи Носир Отақўзиев жамоани тарк этган.

Бахтиёр Ашурматов: "Учрашув арафасида таркибдаги йўқотишлар бугунги баҳсда ўз сўзини айтмасдан қолмади. Ўйиннинг биринчи бўлими давомида меҳмонларга муносиб қаршилик кўрсатдик. Афсуски, иккинчи бўлимда ҳимоядаги хатолар қимматга тушиб, йирик ҳисобда имконият бой берилди",-дейди бош мураббий.

Рўзиқул Бердиев: "Олий лига дебютанти бу йилги мавсумни анча шов-шувли тарзда бошлади. Нафақат ўз майдонида балки сафарда ҳам кучли жамоалар билан тенгма-тенг ўйнаб келишаётганини алоҳида таъкидламоқ керак. Бугунги баҳсда ҳам гулистонликларнинг муносиб қаршилигига учрадик. Иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлар эса йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни таъминлади",-деб ўз фикр билдирди бош мураббий.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика