Гризманн "Барселона"га ўтишга тайёр
06 apr 2019 12:15
News
Гризманн "Барселона"га ўтишга тайёр
"Атлетико"нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн ёзги трансфер ойнасида "Барселона"га ўтмоқчи.
"Гризманнинг яқинлари "Барселона"га футболчи трансферга тайёрлигини маълум қилди" - дейди Jugones кўрсатуви бошловчиси Жозеп Педрерол.
Эслатиб ўтамиз, Гризманнинг "Атлетико" билан тузган шартномаси бўйича ёзда футболчининг товон пули 200 млн. евродан 120 млн. еврога тушади. Форвард ўтган ёзда "Барселона"га ўтиши мумкин эди, аммо у "матрасчилар"да қолишни маъқул кўриб, клуб билан шартномани 2023 йилгача ўзайтирди.
28 ёшли Гризманн 2014 йилнинг ёзида "Реал Сосьедад"дан "Атлетико"га 30 млн. евро эвазига ўтган эди. Франциялик футболчи жорий мавсум ЛаЛиганинг 30та учрашувида майдонга тушиб, 13та гол урди ва 8та голли пас берди.
Link :
Source : La Sexta
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments