Latest news

14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  2 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  11 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  10 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  33 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10

Григорий Колосовский: "Футболчиларнинг маҳорат даражаси "Пахтакор" савиясига мос тушмаяпти" News

Григорий Колосовский: "Футболчиларнинг маҳорат даражаси "Пахтакор" савиясига мос тушмаяпти"

Олий лиганинг сўнгги тур доирасидаги "Пахтакор" - "Обод" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Григорий Колосовский иштирок этди.


- "Пахтакор" мавсумнинг сўнгги ўйинида мухлисларга ғалабани тақдим этмоқчи бўлганди. Аммо яна ўша муаммо, яъни яратилган вазиятларни голга айлантиришда оқсамоқдамиз. Ҳужумчиларимиз вазиятларни самарали якунлашда муаммоларга дуч келишмоқда. "Обод" имкон қадар ҳимояда тартибли ўйнашга интилди ва қайсидир маънода улар бу ишни яхши уддалашди.
Биз катта куч билан олдинга ўттик, гол уриш учун етарли имкониятлар бўлди. Учрашув сўнггида дарвозабонимизни ҳам ҳужумга ўтказдик. Аммо ғалаба келтирувчи голни кирита олмадик. Қарши ҳужумда "Обод" бизнинг дарвозамизни ишғол этиши мумкин эди. Бу сафар омад биз тарафда бўлди.

- "Пахтакор"нинг кўплаб етакчи футболчилари, хусусан терма жамоа аъзолари бугунги ўйинда кўплаб вазиятларда гол уришни уддалаша олишмади, ёки исташмадими? Уларга гол уриш учун нима тўсқинлик қилди, деб ўйлайсиз?

- Сиз ўйинни келишилган бўлганликда гумон қиляпсизми? Йўқ, асло бундай бўлиши мумкин эмас. Шунчаки яратилган вазиятларни голга айлантира олмаслик бизнинг энг оғриқли нуқтамизга айланган. Бу муаммо биринчи турдан буён давом этиб келмоқда. Игорь Сергеев таркибимизда бўлганида ҳам ҳужумларни самарали якунлашда муаммолар бор эди. Ўшанда Сергеев яратилган 5та вазиятдан 3тасини голга айлантираётганди. Ҳозирги ҳужумчиларимиз 5та вазиятдан битта гол уришмоқда. Аниқ эсимда йўқ, аммо ёдимда, иккинчи даврани 4-5та туридан кейин ҳам Игорь Сергеев тўпурарлар рўйхатида биринчи поғонада кетаётганди.
"Бухоро" ва "Нефтчи"га қарши ўйинларда бир қанча вазиятлар яратгандик. Аммо якунда мағлубиятга учраганмиз. Футболчиларнинг маҳорат даражаси "Пахтакор" савиясига мос тушмаяпти. Бунинг устида албатта ишлаймиз. Жамоамиз ҳужумларни якунлашда, нуқта қўйишда оқсамоқда.

- Қизиқ ҳолат руй берди. Учрашувнинг охирги дақиқаларида жарима зарбаси белгиланган вазиятда сиз дарвозабонни олдинга ўтишга чорладингиз. Футболчилар эса Ботирали Эргашевни жойида қолишини сўрашди. Сиз бош мураббийсиз, аммо футболчилар негадир сизнинг қарорингизга қарама-қарши дарвозабонга орқага кетишини кўрсатма беришди. Шунингдек, мураббийлар штабида ҳам кимдир билан анча баҳслашиб қолдингиз. Бунга қандай изоҳ берасиз?
- Футболчилар натижа учун қайғуришди ва шундан қўрқишди. Мен уларга натижа муҳим эмаслигини тушунтирдим. Сабаби, биз аллақачон бешинчи ўринни эгаллаб бўлганмиз. Ғалаба ёки мағлубият турнир жадвалидаги мавқеимизга таъсир кўрсатмасди. шу боис стадионга келган мухлисларга ғалабани тақдим этмоқчи бўлгандим. Буни мураббийлар штабига ҳам тушунтирдим. Якунда барибир дарвозабонимиз бурчак зарбаси пайтида рақиб жарима майдончасига борди ва ҳужумни ривожлантиришга ҳисса қўшди. Айнан унинг тўпга тегишидан кейин Жавоҳир Соибовда гол уриш учун имконият пайдо бўлди. Бироқ футболчига аниқлик етишмади. Бизни йўқотадиган нарсамиз қолмаганди. Шу сабабли катта куч билан олдинга ўтишга, ғалаба қозонишга интилдик.

- Ўтган йилги чемпион жамоа бу мавсумда бешинчи ўринга тушиб кетди...
- Ўтган йилги жамоадан кўплаб етакчи футболчилар кетишди. Қаранг, Лобанов, Кримец, Мерзляков, Махарадзе, пардаев, Сергеев. Лобанов, Кримец, Мерзляков бу ҳимоя қўрғонимизнинг энг асосий футболчилари, аскарлари ҳисобланишарди. Кахи Махарадзе жамоа сардори. Пардаев захирадан майдонга тушиб жамоа ўйинига куч қўшиб турарди. Шу боис жорий мавсумда бизга қийин бўлди.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика