Latest news

13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  0 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  3 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  14 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  2 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  17 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  17 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1

“Қўқон-1912” жамоаси президенти: “Жамоамиз кўрсатган ўйин билан фахрланаман” News

“Қўқон-1912” жамоаси президенти: “Жамоамиз кўрсатган ўйин билан фахрланаман”

“Насаф” – “Қўқон” (2-1) учрашувидан сўнг, “Қўқон-1912” жамоаси президенти Григорий Викторович Айрапетов клуб матбуот хизмати учун Қаршидаги ўйин борасидаги фикрларини баён қилди.

-Бугун Қаршидаги “марказий” стадионда ҳақиқий жанг бўлди дейишим мумкин. Жамоамиз футболчилари сўнгги дақиқалардаги омадсизлик туфайли мағлубиятга учраган бўлсалар ҳам , мен у лар билан фахрланаман. Мураббийларимиз бошчилигида футболчиларимиз бугунги ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўриб келишган эди. Ўйиннинг биринчи тайми бироз мезбонларнинг устунлигида ўтди. Лекин иккинчи бўлим тўлиғича бизники бўлди дея оламан. Бугун Қаршидан тарихий ғалаба билан қайтишимиз мумкин эди. Айрим вазиятларда омад очиқчасига биздан юз ўгирди. Ўйин давомида жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов ҳамда дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаевлар барчага ўрнак бўлишди. Умуман олганда бугунги ўйин учун футболчиларимизга ўзимнинг катта миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек узоқ масофани босиб, стадионда жамоамизни қўллаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. Жамоамиз ҳар бир ўйинда жанговор футбол намойиш қилмоқда. Ўйлайманки бу ўйин билан футболчиларимиз бемалол ҳар қандай рақиб устидан ғалаба қозона оладилар. Кейинги турларда мухлисларимизга узоқ кутилган ғалабаларни тақдим қилишимизга ишонаман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика