Latest news

12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  1 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  0 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  0 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  4 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  9 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  0 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  6 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  5 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  13 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  8 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  2 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0

Грэм Поттер: "Исталган статистикани қаранг, биз зўрмиз. Фақат натижа ёмон бўляпти" News

Грэм Поттер: "Исталган статистикани қаранг, биз зўрмиз. Фақат натижа ёмон бўляпти"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Астон Вилла"га қарши ўйиндан кейин жамоанинг ўйин сифати юқори даражада эканлигини айтди.

Лондонликлар кеча АПЛнинг 29-тури доирасида "Астон Вилла"га мағлуб бўлган ўйинда дарвоза томон 29 марта зарба йўллаган.

"Асосий ҳисоб бизнинг фойдамизга бўлмаяпти ҳолос. Бунинг устида ишлаш керак.

Футболчилар майдонда бор кучини ишлатишди, масъулиятни бўйнига олиб, жарима майдончасига кириб, кўплаб зарбалар йўллашди. Бироқ ўтказиб юборилган биринчи гол бизга салбий хиссиётлар тақдим қилди. Иккинчи таймни юқори даражада бошлаганимиздан кейин иккинчи голни ўтказиб юбордик. Бу ҳам бизнинг рухий ҳолатимизга таъсир ўтказди. Аммо таслим бўлмасдан вазиятлар яратишда давом этдик.

Агарда исталган статистикани қарайдиган бўлсак, биз зўрмиз. Бироқ якуний натижа бизнинг кайфиятни бузяпти.

Мағлубиятлардан кейин доимо кайфиятсизлик ҳукмрон бўлади. Аммо бир қадам олдинга ташлаганимизни сезяпман. Келажакда бундан ҳам кўпроқ вазият яратишимиз мумкин. Лекин ҳимояда рақибларга кўп ҳудудларни очиб қўйдик. Бироқ шу орқали кўп вазиятлар ярата олдик. Бироқ ўйиндаги асосий элемент - голни бу ўйинда иккинчи планга тушириб қўйдик.

Бошқаларни айблашни ёқтирмайман, бор жавобгарликни бўйнимга оламан. Биз - жамоамиз, барча жиҳатда бирдаммиз. Биргаликда ютамиз ва биргаликда мағлуб бўламиз.

Ўзимизга келиб олиб, навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Менинг якуний жавобим барчага тушунарли бўлди деб ўйлайман", - "Челси" устози.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика