Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  7 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  27 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

График оғир, аммо бошқа вариант йўқ: А Серия 6-тур превьюси News

График оғир, аммо бошқа вариант йўқ: А Серия 6-тур превьюси

Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Наполи" - "Специя"

ЕЧЛдаги муваффақиятдан кейин Лучано Спаллетти ротацияга қўл уриши деярли аниқ. Ҳужумчи Виктор Осимхен мушакларидаги муаммо сабаб ўйинни ўтказиб юборади ва бу Симеонега имконият туғилишидан дарак беради. Шунингдек, Лозанонинг сафга қайтиши, Ндомбеле Лоботканинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. 

"Специя" ҳақида гапирадиган бўлсак, жароҳатлар ва бошқа турли сабаблар билан йўқотишлар, Ампадуни ҳимоя марказига қайтаришни талаб қилмоқда. Ҳужумда эса Готти Гьясси-Нзола жуфтлигига ишонч билдиради. 

Ўтган сафар "Наполи" 3-0 ҳисобида ишончли ғалабани тантана қилганди. Бу сафар ҳам кўпчилик неаполликлар имкониятини юқорироқ баҳоламоқда. Жамоалар даражасидаги фарқ сезиларли. Қўшимчасига, "кетмони учаётган" "Наполи" ажойиб кайфиятдалигини унутмаслик зарур.


"Сампдория" - "Милан"

Уинкс ҳали жамоага ёрдам бера олмаса керак. Сабаби Англиядан келган ярим ҳимоячи жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлмади. Мезбонларнинг бошқа бир футболчиси Ринкон майдонга тушишга тайёр. Олдинги чизиқда эса Журичич, Габбьядини, Квальярелла ва Капуто квартетини кўришимиз мумкин. Бунинг учун Жампаоло бироз таваккал қилишдан қўрқмаслиги талаб қилинади. ЕЧЛ баҳсидан кейин Пиоли баъзи ўйинчиларга дам беришга мажбур бўлади. Кьер ва Побега асосий таркибга киритилиши кутилмоқда. Ким билади дейсиз, балки Адлини ҳам илк сониялардан кўрармиз. Бундан ташқари, Браим Диас Де Каттеларенинг ўрнини эгаллайди.

Ўзаро учрашувларнинг охиргисида "Милан" минимал ҳисобда 1-0 зафар қучган. "Россонери" бу сафар сафарда ўйнаса ҳам яққол фаворит ҳисобланмоқда. Шундай бўлсада, биз "Милан"га осон бўлмайди деб ўйлаймиз. Жамоа еврокубоклардан кейин А Серияга қайтиши баъзан қийин бўлади.


"Ювентус" - "Салернитана"

"Ювентус" жароҳатлар билан курашишда давом этади. Ди Мариянинг бу баҳсда жамоадошларига ёрдам бера олиши ҳам аниқ эмас. Аллегри аргентиналик футболчисини аяса керак деб ҳисоблаймиз. Шундай бўлса, "кекса синьора" 3-5-2 схемасида майдонга тушади ва Влахович ҳамда Милик ҳужум жуфтлигини ташкил қилишади. Ҳимоя марказида эса — Готти. 

"Салернитана" мухлислари учун тиззасидан жароҳат олган Бохиненнинг йўқотилиши нохуш хабар бўлди дея оламиз. Маттео Ловато ҳали ҳам лазаретда. Бундан келиб чиқадики, Никола аввалги баҳсда майдонда ҳаракат қилганларга ишонч билдиради.

Аввалги баҳсда Туринда "Ювентус" "Салернитана"ни 2-0 ҳисобида енгган. Муаммолари етарли бўлса ҳам "Ювентус" имкониятлари анча баланд баҳоланмоқда. Титул учун курашаётган жамоанинг бундай баҳсларда очко йўқотишга ҳаққи йўқ.


"Лацио" - "Верона"

"Фейеноорд"га қарши баҳсдан кейин Сарри жамоасининг кайфияти аъло даражадалигига шубҳа йўқ. Катальдининг жароҳати туфайли Маркос Антониони асосий таркибда кўрсак ажаб эмас, Весино ҳам ўйинни илк дақиқалардан бошлайдиган бўлса, Луис Альберто захира ўриндиғидан жой олишига тўғри келади. Педронинг жароҳати сабабли Цаканья ва Фелипе Андерсонга муқобил ўринбосар йўқ. 

Пикколининг майдонга тушиши сўроқ остида. Умуман олганда "мастифлар"да аввалги учрашув билан солиштирсак, катта ўзгаришлар бўлмаса керак. Балки Илич ўрнига Тамезни кўрармиз. Ҳужумда эса яна Лазанья-Анри дуэтини кўришингиз мумкин. 

Жамоаларнинг аввалги тўқнашуви ўтган мавсумнинг охирги турига тўғри келган. Ўшанда жамоалар 3-3 ҳисобидаги дурангни қайд этишган. Бироқ ҳозир "Лацио" жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, бу жуфтлик фаворити деб саналмоқда. Қўшимчасига "бургутлар" ўтган турдаги омадсизлик учун ҳам бу сафар уч очко ишлашга ҳаракат қилишлари аниқ. Нима бўлганда ҳам "Верона"га осон бўлмаслиги аниқ.


"Интер" - "Торино"

Ромелу Лукаку жароҳатидан фориғ бўлиб улгурмади. Шу сабабли ҳужумда Лаутаро ва Жеко жуфтлигини кўрамиз. Қанотларга эса Димарко ва Дармиан жойлашса керак, чунки Госенс ва Думфрис Чемпионлар Лигасида анча тер тўкишди. Дарвозага эса Самир Ханданович қайтади. 



"Буқалар" сафида Синого ҳам ўйинда иштирок эта олиши айтилмоқда. Майдон марказида Линетти-Лукич, ҳужумда эса Влашич Санбрияга ёрдамлашади.

Туринда ўтган охирги тўқнашувда, ушбу клублар дуранг қайд этишган. "Интер" бу шаҳарда доим қийналади. Бу сафар ҳам қоғозда "нерадзурри" фаворит, лекин амалда қандай бўлишини вақт кўрсатади.


Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржимаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика