Latest news

08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  100 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  29 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0

Суперлигадаги илк аргентиналик футболчи Ўзбекистонга келиши, чемпионат даражаси ҳамда фаворитлар ҳақида фикр билдирди News

Суперлигадаги илк аргентиналик футболчи Ўзбекистонга келиши, чемпионат даражаси ҳамда фаворитлар ҳақида фикр билдирди

"Қизилқум"нинг аргентиналик футболчиси Гонсало Габриэль Риттако Ўзбекистон футболи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Мавсум бошида барча жамоалар каби "Қизилқум" ҳам ўз таркибини сезиларли даражада кучайтирган эди. Шундай трансферлардан бири аргентиналик футболчи Гонсало Габриэль Риттако ҳисобланади. Ҳозирги кунда Суперлига жамоалари ёзги таннафусдалигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги дастлабки аргентиналик футболчи мавсумнинг иккинчи қисмига қандай тайёргарлик кўраётгани билан қизиқдик.


- "Қизилқум" жамоасидан сизга қачон ва қандай қилиб таклиф келиб тушди?

- Февраль ойида агентим қунғироқ қилиб, "Қизилқум" жамоасидан таклиф булаётганини айтди ва клуб мураббийи мени ўз жамоасида кутаётганини таъкидлади. Сўнгра ушбу таклифни қабул қилдим.

- Ўзбекистонга келишингиздан аввал юртимиз ҳақида қандай маълумотга эга эдингиз?

- Туғрисини айтсам, деярли ҳеч қандай маълумот билмасдим, чунки бу ерда дастлабки аргентиналик бўлганлигим учун бу мамлакат ҳақида кимдан сўрашни билмасдим. Аммо юртингиз ва футболингиз ҳақида изландим ва шу ерга келишга қарор қилдим.

- Айтиб ўтганингиздек, Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги дастлабки аргентиналик футболчисиз. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Ростини айтсам, бу ҳақда Ўзбекистонга келганимдан сўнг эшитдим. Бир куни аргентиналик журналист қўнғироқ қилиб, ушбу маълумотни менга айтганида, жуда ҳайрон бўлдим, чунки дунё буйлаб минглаб аргентиналик футболчилар фаолият олиб боришади. Яна шуни таъкидлашим керакки, бу ердаги биринчи аргентиналик футболчи бўлиш мен учун жуда катта шараф. Ўйлайманки, келгусида кўплаб юртдошларим ушбу мамлакатда фаолият олиб боришади. 

- Ўзбекистонда ярим мавсум тўп тепдингиз. Суперлига қандай таассурот қолдирди?

- Менга чемпионатингиз жуда ҳам ёқди, чунки бу ерда барча жамоалар чемпионлик учун курашмоқда. Ўйлашимча, Суперлига Осиёдаги энг кучли лигалардан бири ҳисобланади.

- Бўш вақтингизда нималар билан шуғулланасиз?

- Вақтдан унумли фойдаланган ҳолда жисмоний ҳолатимни яхшилашга ҳаракат қилмоқдаман, чунки асосий таркибдан жой олишим шарт. Дам олиш ҳақида ўйламаяпман, сабаби мавсум сўнгида дам олишга вақтим бўлади. Албатта, бу ўлканинг тарихий шаҳараларини зиёрат қилиш ниятидаман.

- Мендаги маълумотларга кўра, жамоадаги муҳит унчалик яхши эмас. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Бу жамоа менинг оилам ҳисобланади ва ҳар бир оиланинг ўз сирлари бўлади. Мен ўз оилам сирларини матбуотга тарқатиш ниятида эмасман.

- Чемпионлик учун қайси жамоалар даъвогар деб ўйлайсиз?

- "Қизилқум", "Насаф" ва "Пахтакор" жамоаларининг имкониятларини юқори баҳолайман. Умид қиламанки, "Қизилқум" мамлакат чемпиони бўлади.

- Жамоа мухлисларига тилакларингиз...

- Мухлислардан доим жамоага ишонч билдирган ҳолда қўллаб-қувватлашда давом этишини сўраб қоламан. Фурсатдан фойдаланиб, "Қизилқум" жамоаси мухлисларига миннатдорчилик билдираман, сабаби бу ерга ташриф буюрганимдан буён улар менга фақат илиқ муносабатда бўлишди. Ўз кучим ва тажрибам орқали жамоа натижаларига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.

 

Учқун Азимов суҳбатлашди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика